Бывший король Малайзии Мухаммад V и Оксана Воеводина

Москва гўзали Малайзия собиқ қироли билан ажралиши ҳақида сўзлаб берди

1872
(Янгиланган 12:46 02.09.2019)
“Мисс Москва - 2015” танлов ғолиби Оксана Воеводина Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V билан ажралиши ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. “Мисс Москва - 2015” танлов ғолиби Оксана Воеводина Instagram’даги саҳифасида Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V билан ажралиши ҳақида пост ёзди.

Модель ўзини енгил ҳис қилиш учун ажралиш сабаблари ҳақида сўзлаб беришни истаётганлигини айтди. Бироқ модель ҳақиқатни ошкор қилмасликка қарор қилди.

"Биламан, ҳамма биз билан ҳақиқатда нима юз берганини билишни истаяпти... Мен илгари ўз воқеамни сўзлаб беришга тайёр эмас эдим. Эҳтимол, ростини айтсам, ўзимни яхши ҳис этаман... Бироқ ҳеч кимга қандайдир оғриқ етказишни хоҳламайман”, - деб қўшимча қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Rihana Oksana Petra (@rihanapetra)

Ажралиши ҳақида Муҳаммад Vнинг шахсий адвокати Ко Тиен Хуа маълум қилди. РИА Новости мурожаатига кўра, юрист агентликка жуфтлик ажралиши ҳақида расмий маълумот юборди.

Ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммад V ва Оксан Воеводина турмуш қуришди. Унгача россиялик соҳибжамол ислом динини қабул қилди ва ўзига Рихана исмини олди. Тўй маросими Москва вилоятидаги Luxury Village Барвиха концерт залида ўтказилди. Шу йилнинг январь ойида Муҳаммад V кутилмаганда тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

1872
Врач во время вакцинации

Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

47
(Янгиланган 18:18 04.08.2020)
Сентябрда кўнгиллиларда вакцинанинг клиник синовлари бошланиши мумкин, аммо бу босқич аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани бешта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларида синаб кўрдилар. Клиник синовларга қадар тажрибалар 20 август куни якунланади, деб хабар берди биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтига таянган ҳолда Sputnik Қозоғистон.

Илмий-тадқиқот институти берган хабарга кўра, ишлаб чиқарувчилар кўнгиллилар сафида вакцинани ўзида 26 июль куни синовдан ўтказган.

"Бу жонли вирус билан ишда шахсий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилди. Орадан бир неча сутка ўтгач ўзини ҳис қилиши яхши, температура ва аллергия йўқ. Клиникга қадар синовлар 20 августга қадар якунланади, натижалар эса Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади", - дейилади хабарда.

Кутилишича, сентябр ойидан вакцинанинг клиник синовлари бошланади. Синовлар Алмати шаҳрида коронавирусга антитаначалари бўлмаган 44 нафар кўнгиллиларда ўтказилади. Бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномасини олиш керак бўлади.

Куз фаслининг ўрталарига келиб, олимлар вакцинанинг иккинчи фазасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Кўнгиллиларнинг тахминий миқдори - 200 киши. Олимлар прогнозларига кўра, иккинчи фаза жорий йил декабр ойида якунланади.

"Агар БССТ томонидан номзод вакцина клиник синовлари натижаларини тасдиқланса, Қозоғистон НИИПББ қошидаги иммунобиологик дориларни ишлаб чиқарадиган завод негизида вакцинани ишлаб чиқаришни амалга оширишга тайёр бўлади ", - дея таъкидлади институт.

Декабр ойида қуриб битказиладиган завод йилига 60 миллион дозага қадар вакцина ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлаш керак.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19га қарши биринчи қозоқ вакцинаси 9 май куни ишлаб чиқарилган, орадан бир неча кун ўтиб у клиник синовларга қадар тестдан ўтказилиши лозим бўлган вакцина сифатида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.

Сал вақт ўтиб, COVID-19га қарши иккинчи қозоқ вакцинаси БССТда рўйхатга олингани маълум бўлди.

47
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Логотип Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

Коронавирусга қарши самарали дори воситаси пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин - БССТ раҳбари

18
(Янгиланган 17:47 04.08.2020)
БССТ раҳбари мамлакатлар ва ҳукуматларни пандемияга қарши кураш чораларига қатъий амал қилишга чақирди, булар: ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, гигиена ва тестлар.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши самарали дори восита умуман пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус брифингда маълум қилди.

"Ҳозирда бир қатор вакциналар клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда ва барчамиз одамларни касалланишини олдини олишга ёрдам берадиган самарали вакциналарнинг қандайдир миқдорини олишга умид қилиб қоламиз. Аммо, ҳозирда мукаммал даво йўқ ва у ҳеч қачон пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин", - деди у.

БССТ раҳбари мамлакатлар ва ҳукуматларни коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришга чақирди. У яна бир бор ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, гигиенага амал қилиш ва тестларни ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

18
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси