Свадьба

Қозоғистонда 15 ёшли ўсмирлар турмуш қурди. Тўйга нима сабаб бўлди?

2130
(Янгиланган 15:10 09.09.2019)
Ақтауда икки ёшнинг турмуш қуриши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Ёш келинчик пост ёзиб қолдирди ва турмуш қуришининг сабабларини келтириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида 15 ёшли ўсмирлар турмуш қурди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Ақтауда икки ёшнинг турмуш қуриши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Коллежда таҳсил олаётган жуфтлик ёш бўлишларига қарамасдан қолган умрларини биргаликда ўтказишга қарор қилишган.

Сурхондарёда намунали тўй бўлди - меҳмонлар сони 167 киши

Ёш келинчак уни ўғирлаб кетишгани ва уйга қайтиш иснод эканини айтган.

“Иккаламиз ҳам 2004 йилда туғилганмиз. 15 ёшдамиз. Турмуш ўртоғимнинг ота-онаси билан Ақтауда яшайман. Биз уч-тўрт ой учрашиб юрдик, кейин турмуш қуришга аҳд қилдик. Албатта, аввалига ота-оналаримиз қарши эди. Мени ўғирлаб кетишди. Ота уйига қайтиб келган қиздан ёмони йўқ деганларидек, мен қолишга қарор қилдим. Бунинг устига, биз бир биримизни севамиз”, - дея ёзган қозоғистонлик ёш келинчак.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от RakhmandullaAsem❤️ (@mukhamedinova_10)

Тўйдаги суратлари билан иштимоий тармоқда бўлишган. Суратлар санасига эътибор қаратиб, икки ёшнинг висол оқшоми 2019 йил июль ойида бўлиб ўтганини фаҳмлаш мумкин. Айримларнинг фикрига кўра, ёшлар никоҳларини расмий равишда қайд эттиришмаган,  шариат қонунларига биноан турмуш қуриш билан кифояланишган, холос.

Қозоғистонда 18 ёшдан оила қуриш мумкин. Рўйхатга олувчи органлар никоҳ ёшини узрли сабабларга кўра икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга камайтиришлари мумкин. Никоҳ ёшига тўлмаганларнинг оила қуришига фақат она-оналар ёки қонуний вакилларнинг ёзма розилиги асосида рухсат берилади.

Бир неча кун илгари Эронда 11 ёшли қизчани турмушга берилиши қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент қарори билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

2130