Москва

Песков: "АҚШ агенти" Олег Смоленков президент маъмуриятида ишлаган

699
(Янгиланган 16:35 10.09.2019)
АҚШ "қимматли шпионини" Россиядан махсус операция ёрдамида олиб чиқиб кетгани, бу - "Pulp Fiction", яъни шунчаки саргузашт ёки детектив тоифасидан - деди Песков.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Шу кунларда айрим АҚШ ОАВлари томонидан америка "қимматли шпиони" деб аталаётган Олег Смоленков Кремл маъмуриятида ишлаган, деди Дмитрий Песков, РИА Новостига.

“Ха, ростдан ҳам Олег Смоленков президент маъмуриятида ишлаган, лекин бир неча йил олдин у ишдан ҳайдалган. Унинг лавозими юқори лавозимар категориясига кирмаган. ОАВлар томонидан тарқатилаётган кимдир бировни қутқаргани ҳақидаги гаплар – бу "Pulp Fiction", яъни шунчаки детектив тоифасидан”, - деди Песков.

NBC телеканали хабарига кўра, АҚШнинг “қимматли информатори" Вашингтон шаҳри яқинида, АҚШ ҳукумати ҳимоясида яшайди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин бир қатор АҚШ ОАВларида Америка ўзининг қимматли шионини 2017 йилда Россиядан олиб чиқиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Мақолада айтилишига кўра, бунга сабаб президент Дональд Трампнинг махфий қозозлар билан ишлашда қўйган эҳтиётсизлиги бўлган.

Россиялик экспет Игорь Николайчук айтишига қараганда, ушбу шов-шувнинг асл сабаби бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Келаси йилда АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтиши керак. Бу Трамп рақиблари томонидан ушбу сайловга ўзига хос тайёрланиш бўлиши мумкин. Шов-сувнинг асл сабаби – АҚШ президенти ўз сайловчилари олдида обрўсини тушириш бўлиши мумкин.

 

 

 

 

699