Беременная женщина

Қозоғистон шимолида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди

1527
(Янгиланган 19:44 10.09.2019)
Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи қиз ҳомиладор бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Бу турдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.

Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жаворгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, вилоят мактабларида жинсий тарбия бўйича ўқув машғулотлар олиб борилмоқда, ота-оналари билан ишлар ташкил этилган, аммо бундай ҳолатлардан қочиб бўлмаяпти.

Бироқ ўтган йилга нисбатан қизларнинг эрта ҳомиладорлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Ўтган йилнинг шу даврида 16 ёшгача бўлган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолати 14 та, вояга етмаганларнинг 39 та ҳомиладорлиги қайд этилган.

1527
Азиатский тигровый комар

Қонхўр ҳашарот: Туркияда вирус ташувчи хавфли чивинлар пайдо бўлди

29
(Янгиланган 18:26 24.09.2020)
Туркия мутахассислари Истанбулнинг катта туманларида Осиё йўлбарс чивинининг тез тарқалиш ҳолатини қайд этишди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Туркия мутахассислари мамлакатда Осиё йўлбарс чивинининг тез тарқалиш ҳолатини қайд этишди. Бу ҳақда РИА Новости HabberTurk нашрига асосан хабар қилди.

Истанбулнинг катта туманларида хавфли ҳашаротларнинг тўпланиши аниқланди, таъкидланишича, улар илгари ҳудудда бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу турдаги чивинлар ўта мосланувчан.

““Бу чивинлар кун бўйи ҳужум қилади, айниқса одамлар очиқ ҳавода бўлганда. У бошқа чивинларга қараганда анча тажовузкор, сариқ иситма ва Зика вируси каби касалликларни ташиши мумкин", - дейди Истанбул университети доценти Керем Этера.

Унинг сўзларига кўра, бу каби касалликларга чалиниш хавфидан ташқари, Осиё йўлбарс чивинининг чақиши аллергик реакцияни кучайтириб, узоқ вақт қичишиш ва қизаришни келтириб чиқаради.

29

Путин Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди

191
(Янгиланган 15:04 24.09.2020)
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди, РИА новости хабарига асосан. 

Ушбу ташаббус Россиялик журналист ва ёзувчи Сергей Комков томонидан амалга оширилган. Комков Путин номзодини 2021 йил нобель тинчлик мукофотига номзод сифатида расмий аризани 10 сентябр куни Осло шаҳрига юборган. 

Маълумот учун, Россия президентини биринчи маротаба ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилаётгани йўқ. 2013 йилда ҳам Владимир Путин Дунё халқлари бирлиги академияси президенти томонидан ушбу мукофотга номзод этиб кўрсатилган эди. 

Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.

Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган. 

 

191