Боевик движения Талибан

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида жойлашган яна бир ҳудудни босиб олди

512
(Янгиланган 12:09 11.09.2019)
Жангарилар Тожикистон яқинидаги Даркад уездини ўз назоратига олишди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. “Толибон” ҳаракати жангарилари бир кун ичида яна бир афғон - Даркад уездини босиб олди.  Бу ҳудуд Тожикистон билан чегарадаги Тахар провинциясида жойлашган.

1TV телеканали хабар қилишича, бу маълумот жангарилар Янги-Кала ҳудудини босиб олингандан бир неча соатдан кейин пайдо бўлди. Буни маҳаллий губернатор Жавад Хижри тасдиқлади. Таъкидланишича,  ҳудудда жанговар ҳаракатлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Толибон” ҳаракати жангарилари Тожикистон билан чегарасида Тахар провинциясида жойлашган Янги-Кала уездини босиб олганди.

Тўқнашувларда 28 нафар толиблар ва уларнинг командири Мулла Имомуддин йўқ қилинди.

512