Пограничник Кыргыстана

Қирғизистон чегараси яқинида Ўзбекистон ҳарбий техникаси пайдо бўлди

1106
(Янгиланган 15:26 11.09.2019)
Керкидан қишлоғи аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўсиқлар ўрнатилиши ҳолати юзасидан норозилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўш вилояти Араван тумани Керкидан қишлоғи ҳокими Курманбек Айтибаев туманда вазият барқарор эканлиги ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 10 сентябрь куни Ўзбекистон ҳарбийлари Керкидан сув омбори туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида тўсиқлар ўрнатиш ишларини бошлашди.

Қирғизистонликлар бу тўсиқлар ўрнатилиши ноқонуний деб ҳисоблаб, ушбу жойда митинг ўтказишди.

Керкидан қишлоғи ҳокими Курманбек Айтибаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳарбийлари Керкидан сув омбори яқиндаги “ўз участкасида” тўсиқларни ўрнатишган.

“Бу участкада икки давлат идоралари томонидан амалга оширилган музокараларда ҳисобга олинган. Бироқ давлат чегара белгилари ўрнатилмаган... Ҳуқуқ-тартибот органи аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширди. Ҳозирги вақтда вазият барқарор, одамлар тарқаб кетди”, - деб таъкидлади Айтибаев.

1106
Голосование на избирательном участке в Минске на выборах президента Беларуси

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

69
(Янгиланган 11:43 10.08.2020)
Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз олган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар қилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 ҳолатига кўра дастлабки натижалар қуйидагича:

  • Александр Лукашенко 80,23%
  • Светлана Тихановская 9,90%
  • Анна Канопацкая 1,68%
  • Сергей Черечень 1,13%
  • Андрей Дмитриев 1,04%

МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 6,02 фоизи ҳаммага қарши овоз берган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди.

69
Пара на скутере перед ОМОНом во время акции протеста после закрытия избирательных участков на президентских выборах в Беларуси

Беларусда намойишчилар ва ОМОН ўртасида тўқнашувлар юз берди - видео

61
(Янгиланган 11:44 10.08.2020)
Ўтган тунда Беларусь пойтахтида ва бир қатор вилоят марказларида тартибсизликлар юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўтган тунда Беларусда қатор тартибсизликлар юз берди.

Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозицион етакчилар чақирувига биноан аҳоли  “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

Сайлов участкалари ёпилишидан олдин ҳам, полиция кучлари Мустақиллик саройи, президент қароргоҳи яқинида ўрнатилган стела олдида тўплана бошлаган эди.

Соат 22ларда Минск марказидаги Ғалаба майдонида намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний намойиш қўлга олишни бошладилар. Ўша вақтда мингга яқин одам тўпланганди.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилари полиция томон файер ёндириб улоқтиришди.

Минск кўчаларида турли портлаш овозлари эшитилди. Намойишчилар тўпланган жойларга ташланган милиция уларни куч билан тинчитишга уринди.

Бир нечта намойишчи ва журналист жароҳат олди.

Полиция юк машинаси намойишчи устига ҳаракатланди

Минск марказида полиция намойишчиларни тарқатиш учун махсус машиналардан фойдаланди. Бир неча киши, улардан бири жиддий жароҳат олди.

Тарқалган видеолардан бирида юк машинаси намойишчилар устига ҳаракатлангани ва бир киши унга ёпишиб олгани, кейин эса ерга йиқилгани кўринган.

Беларуснинг бошқа вилоятларда ҳам нотинч эди. Витебск марказидаги Ленин майдонида ҳам намойишчиларни қўлга олинди. Майдон яқинидаги кўчалар тўсиб қўйилди.

Брест, Грондо марказида ҳам намойиш акцияларига тўпланган кишилар ОМОН кучлари томонидан тарқатилди, қўлга олинганлар бор. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқиздирувчи газ қўллади.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликлар ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

61

Доллар, евро яна кўтарилди

17
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

17