Мужчина в пещере

Антарктидада "йўқолган" ғор топилди: кашфиёт олимларни ҳайратда қолдирди

1323
(Янгиланган 13:23 12.09.2019)
Украина экспедицияси иштирокчилари Антарктидада "йўқолган" музли ғорни топишди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik.  Антарктида 24-чи Украина экспедицияси иштирокчилари "йўқолган" музли ғорни, унинг ичида кўллар ва дарё борлиги аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Украинанинг “Академик Вернандский” станцияси жойлашган Галиндез оролида ғор топилди.

Экспедиция раҳбари Игор Дикийнинг сўзларига кўра, бу ғор тез топилгани йўқ.

"Уни Пенола бўғозидан топишга бир нечта муваффақиятсиз уринишлар бўлди, аммо Буюк Британиянинг эски Калининг музейи ёнидаги музликлар орқали йўқолган ғорга киришга муваффақ бўлди ", - деди у.

Уч қаватли ғор йўлларининг умумий кенглиги тахминан 200 метрни ташкил этади, унда музли дарё ва иккита кўл бор.

Бундан ташқари, олимлар патни топдилар, таъкидланишича бу "пингвинга тегишли эмас". Тадқиқот учун намуналар Украинага юборилди.

1323

Тожикистонлик машҳур гей-блогер жасади Санкт-Петербургда бўғилган ҳолатда топилди

51
Йигитнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 3 мингдан ортиқ кузатувчиси бўлган ва у ЛГБТ-ҳамжамияти аъзоси саналган

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Тожикистонлик Егор Громов ники остида машҳур бўлган TikTok-блогер Санкт-Петербурда бўғиб кетилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда Невские новости нашри хабар бермоқда.

ЛГБТ-ҳамжамияти аъзоси бўлган 22 яшар йигитчанинг шахсий ҳаётини 3 мингдан зиёд кузатувчилар кузатиб боришган. Иккинчи август куни тонг саҳар унинг жонсиз танаси Санкт-Петербургдаги Маршал Казаков кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонида топилган.

Соат 12да полицияга 45 яшар эркакдан хабар келиб тушган, у ўз хонадонида танишининг жасадини аниқлаганини айтган.

Эркак томонидан берилган манзил бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари етиб келишгач, ёш блогер ўлимида қотиллик аломатларини кўришган. Йигитнинг бутун юзи қонталаш бўлган, бўйнида эса бўғилганлигидан далолат берувчи излар аниқланган.

Экспертлар таъкидига кўра, Громов асфиксиядан ўлган.

Егор Громов – бу йигитнинг ижтимоий тармоқлардаги ники. Унинг ўзи асли тожикистонлик бўлиб, машҳурликка эришиш учун исмини ўзгартирган. Ўзининг TikTokида ёш йигит қўшиқ кулаши, рақс тушиши акс этган видеоларни жойлаб борган.

Натижада хонадон эгаси - полицияга мурожаат этган эркакнинг ўзи жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган. Ҳозирча жиноий иш қўзғатилмаган. Терговчилар ўлим сабаблари ва реал ҳолатни аниқлаш учун текширув ишларини олиб боришмоқда.

51
Врач во время вакцинации

Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

76
(Янгиланган 18:18 04.08.2020)
Сентябрда кўнгиллиларда вакцинанинг клиник синовлари бошланиши мумкин, аммо бу босқич аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани бешта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларида синаб кўрдилар. Клиник синовларга қадар тажрибалар 20 август куни якунланади, деб хабар берди биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтига таянган ҳолда Sputnik Қозоғистон.

Илмий-тадқиқот институти берган хабарга кўра, ишлаб чиқарувчилар кўнгиллилар сафида вакцинани ўзида 26 июль куни синовдан ўтказган.

"Бу жонли вирус билан ишда шахсий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилди. Орадан бир неча сутка ўтгач ўзини ҳис қилиши яхши, температура ва аллергия йўқ. Клиникга қадар синовлар 20 августга қадар якунланади, натижалар эса Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади", - дейилади хабарда.

Кутилишича, сентябр ойидан вакцинанинг клиник синовлари бошланади. Синовлар Алмати шаҳрида коронавирусга антитаначалари бўлмаган 44 нафар кўнгиллиларда ўтказилади. Бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномасини олиш керак бўлади.

Куз фаслининг ўрталарига келиб, олимлар вакцинанинг иккинчи фазасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Кўнгиллиларнинг тахминий миқдори - 200 киши. Олимлар прогнозларига кўра, иккинчи фаза жорий йил декабр ойида якунланади.

"Агар БССТ томонидан номзод вакцина клиник синовлари натижаларини тасдиқланса, Қозоғистон НИИПББ қошидаги иммунобиологик дориларни ишлаб чиқарадиган завод негизида вакцинани ишлаб чиқаришни амалга оширишга тайёр бўлади ", - дея таъкидлади институт.

Декабр ойида қуриб битказиладиган завод йилига 60 миллион дозага қадар вакцина ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлаш керак.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19га қарши биринчи қозоқ вакцинаси 9 май куни ишлаб чиқарилган, орадан бир неча кун ўтиб у клиник синовларга қадар тестдан ўтказилиши лозим бўлган вакцина сифатида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.

Сал вақт ўтиб, COVID-19га қарши иккинчи қозоқ вакцинаси БССТда рўйхатга олингани маълум бўлди.

76
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ўзбекистонда коронавирус: 4 август асосий хабарлари

18
Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 218 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Ўртасарой карантин марказида; 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Андижон вилоятида аниқланди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 576 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 17 835 нафарга етди.

Айни пайтда 8 803 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки бемор – Тошкентда 64 ёшли ва 30 ёшли эркаклар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония) билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 163 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қачон бекор қилинади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов.

Бу ҳақда батафсил.

Ватанга қайтган талабалар

Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.  Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди. Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,2 миллионга етди, 692 минг киши вафот этди, 10,9 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

18
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси