Россия армияси янги Т-90М танкларини қабул қилди

985
(Янгиланган 15:23 30.09.2019)
Россия армияси модернизация қилинган Т-90М танкларини олишни бошлади. Танк ва олдинги моделлар ўртасидаги асосий фарқи - танк кўп қаватли зирҳли қолипга эга.

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. Россия армияси модернизация қилинган Т-90М танкларини олишни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Россия қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони Олег Салюковнинг сўзларига кўра, Т-72Б3М танкларини сотиб олиш ишлари давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги ва “Уралвагонзавод” ўртасида Т-90А танкини капитал таъмирлаш бўйича давлат шартномаси имзоланганди.

Т-90М танки Т90А модификацияси ҳисобланади. Танк ва олдинги моделлар ўртасидаги асосий фарқи - танк кўп қаватли зирҳли қолипга эга. "Армата" танки сингари 125 миллиметрли 2А82-1М тўп ўрнатилган.

Т-90М юқори автоматлаштирилган “Калина” ўқ отишни бошқарув тизими ва 12,7 мм масофадан бошқариладиган зенит-пулемёт мосламаси билан жиҳозланган.

Душман ўқларидан ҳимояланиш учун танк пўлатдан ясалган экран-тўқислар ва “Реликт” динамик мудофаа тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, экипаж қулайлиги учун танкда кондиционер ўрнатилган.

985

Эрон газеталаридан бири Макронни иблис қиёфасида тасвирлади

511
Француз етакчиси карикатураси газетанинг олд саҳифасига "Париж иблиси" сарлавҳаси билан чоп этилган. Макрон қизил афт, учли қулоқлар, ёвуз нигоҳ ва сўйлоқтишли бир аҳволда тасвирланган.

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Эроннинг "Ватане Эмруз" ("Ватан бугун") газетаси Франция президенти Эммануэль Макронни шайтон кўринишида тасвирлади. Бу сурат Макрон Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни Франция ҳукумат биноларида илиб чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг пайдо бўлди.

Француз етакчиси карикатураси газетанинг олд саҳифасига "Париж иблиси" сарлавҳаси билан чоп этилган. Макрон қизил афт, учли қулоқлар, ёвуз нигоҳ ва сўйлоқтишли бир аҳволда тасвирланган.

Нашр босма ҳамда онлайн-форматда чиққан.

​Илгарироқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги "франция расмий шахслари пайғамбарга чизилган таҳқирловчи карикатураларни қатъият билан қўллаб-қувватлаётганига" протест рамзи сифатида француз дипломатини чақиртирган эди. Идора Франция ҳукуматининг бу сингари позициясини қоралади ва номақбул деб топди.

Октябр ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Сал олдин, Франция президенти, Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

511
Львица атакует буйвола

Арслонлар ҳужумига учраган буқа машинага урилди видео

406
Крюгер миллий паркида уч асрлон буқага ҳужум қилиши видеога олинди. Буқа қочиб кетишига яқинда турган сафари-машина ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида асрлонлар буқага ҳужум қилиши видеога олинди.

Видео муаллифи 39 ёшли гид Женнифер Коулман.

Дастлаб 3 бош асрлон буқага ҳужум қилади. Улардан қочишга уринган буқа айланиб сафари-автомобилига бориб урилади.

Бу ҳолат арслонни қўрқитиб юборди ва у четга қочиб кетди.

 

406

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

507
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

507