Олимлар иш пайтида тўғри овқатланиш ҳақида тавсиялар беришди

226
(Янгиланган 17:45 16.10.2019)
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инсон кунига беш-олти марта овқатланиши керак ва овқатланиш орасидаги танаффус уч соатдан ошмаслиги керак.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Федерал овқатланиш ва биотехнология тадқиқот маркази экспертлари иш пайтида тўғри овқатланиш кераклиги хусусида тавсиялар беришди. RT хабарига асосан.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инсон кунига беш-олти марта овқатланиши керак ва овқатланиш орасидаги танаффус уч соатдан ошмаслиги керак.

Узоқ вақт оралиқда ошқозон деворлари қисқаради ва "очлик оғриқлари" пайдо бўлади, шунингдек, шиллиқ қаватни безовта қиладиган хлорид кислота ишлаб чиқарилади.

Марказ мутахассислари тушликни ўтказиб юбормасликни маслаҳат беришди. Шу билан бирга, улар шўр овқатни истеъмол қилинганда оёқларда шиш пайдо бўлиши, жуда ёғли овқат  эса – ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Мутахассислар оз миқдорда мева, сабзавот, ёнғоқ ва аччиқ шоколадни истеъмол қилиш иш пайтда энг яхши қисқа овқатланиш деб аташди.

226