Турецкие военные

Туркия ал-Бағдодийнинг опасини ҳибсга олди

245
Туркия ҳукумати Алеппода ал-Бағдодийнинг опаси ва унинг оила аъзоларини ҳибсга олди - хорижий ОАВлар.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Туркия ҳукумати Исломий давлат етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг опаси ўз оиласи билан бирга ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости хорижий нашрларга асосан.

Хабарда айтилишга кўра, 65 ёшли Расмия Авад душанба куни кечқурун Сурия шимолидаги Алеппо вилоятининг Азаз шаҳрида, экстремист гуруҳ билан алоқада гумон қилиниб ҳибсга олинган.

“Бундай кишилар разведка учун қимматли манбаа бўлиши мумкин. У ИД ҳақида билган маълумот бизга янада кўпроқ ярамасларни қўлга олишга ёрдам бериши мумкин”, - дейилган хабарда.

Расмия Авад билан бирга унинг турмуш ўртоғи, беш нафар фарзанди ва келини ҳам ҳибсга олинган. Вояга етган болалари сўроқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябр куни АҚШ президенти Дональд Трамп ИД етакчиси Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида хабар қилган эди. кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумотга эга эмаслигини хабар қилган эди.

245