Слон в естественной среде обитания

Ҳиндистонда беш кишини ўлдирган бин Лодин лақабли фил ушланди

644
(Янгиланган 19:09 12.11.2019)
Ҳиндистоннинг Ассам штатида беш кишининг умрига зомин бўлган фил ушланди. Сўнгги беш йил давомида Ҳиндистонда филлар ҳужумларидан икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ҳиндистоннинг Ассам штатида беш кишини ўлдирган фил ушланди, деб хабар қилди РИА Новости NDTV телеканалига асосан.

Октябр ойида фил қишлоқда беш кишини ўлдирди. Бир ой давомида қишлоқ аҳолиси уйдан чиқишга қўрқишган.

Филни ушлаш операцияси душанба куни амалга оширилди. Энди ушланган фил табиат қўриқхонасига топширилади.

NDTV каналининг хабар беришича, 2006 йилда "Ал-Қоида" террорчилик фаолияти кучайиши муносабати билан бин Лодин лақабини дарғазаб филларга бериш амалиёти бошланди.

Хусусан, худди шу лақабли битта фил ўнлаб одамлар умрига зомин бўлганди, бу фил отиб ўлдирилди.

Статистикага кўра, сўнгги беш йил ичида Ҳиндистонда филлар ҳужумларидан икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди. 2011 йилдан бери филлар ўлими сони 700 га етди.

644
Голосование на избирательном участке в Минске на выборах президента Беларуси

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

63
(Янгиланган 11:43 10.08.2020)
Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз олган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар қилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 ҳолатига кўра дастлабки натижалар қуйидагича:

  • Александр Лукашенко 80,23%
  • Светлана Тихановская 9,90%
  • Анна Канопацкая 1,68%
  • Сергей Черечень 1,13%
  • Андрей Дмитриев 1,04%

МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 6,02 фоизи ҳаммага қарши овоз берган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди.

63
Пара на скутере перед ОМОНом во время акции протеста после закрытия избирательных участков на президентских выборах в Беларуси

Беларусда намойишчилар ва ОМОН ўртасида тўқнашувлар юз берди - видео

58
(Янгиланган 11:44 10.08.2020)
Ўтган тунда Беларусь пойтахтида ва бир қатор вилоят марказларида тартибсизликлар юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўтган тунда Беларусда қатор тартибсизликлар юз берди.

Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозицион етакчилар чақирувига биноан аҳоли  “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

Сайлов участкалари ёпилишидан олдин ҳам, полиция кучлари Мустақиллик саройи, президент қароргоҳи яқинида ўрнатилган стела олдида тўплана бошлаган эди.

Соат 22ларда Минск марказидаги Ғалаба майдонида намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний намойиш қўлга олишни бошладилар. Ўша вақтда мингга яқин одам тўпланганди.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилари полиция томон файер ёндириб улоқтиришди.

Минск кўчаларида турли портлаш овозлари эшитилди. Намойишчилар тўпланган жойларга ташланган милиция уларни куч билан тинчитишга уринди.

Бир нечта намойишчи ва журналист жароҳат олди.

Полиция юк машинаси намойишчи устига ҳаракатланди

Минск марказида полиция намойишчиларни тарқатиш учун махсус машиналардан фойдаланди. Бир неча киши, улардан бири жиддий жароҳат олди.

Тарқалган видеолардан бирида юк машинаси намойишчилар устига ҳаракатлангани ва бир киши унга ёпишиб олгани, кейин эса ерга йиқилгани кўринган.

Беларуснинг бошқа вилоятларда ҳам нотинч эди. Витебск марказидаги Ленин майдонида ҳам намойишчиларни қўлга олинди. Майдон яқинидаги кўчалар тўсиб қўйилди.

Брест, Грондо марказида ҳам намойиш акцияларига тўпланган кишилар ОМОН кучлари томонидан тарқатилди, қўлга олинганлар бор. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқиздирувчи газ қўллади.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликлар ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

58
Вынос флага Узбекистана на футбольное поле

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

7
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

7