Павильон новостного агентства Sputnik

Sputnik Эстония агентликни мамлакатдан “сиқиб чиқаришга” уринишаётганини маълум қилди

251
(Янгиланган 12:43 01.12.2019)
2019 йилнинг октябрь ойи охирида халқаро банк гуруҳларининг эстон филиаллари “Россия сегодня” ХААдан Sputnik Эстония ходимларига келиб тушаётган маош ўтказмаларини музлатиб қўйишди. Шунингдек, офис ижараси учун солиқ тўловлари ва ижара тўловлари музлатиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Эстония ҳукумати “Россия сегодня” ХААни мамлакатдан сиқиб чиқаришга қасддан уринмоқда. Агентлик ходимларининг аксарияти республика фуқаролари бўлишга қарамасдан турли чоралар кўрмоқда.

Агентлик матбуот хизмати журналистларга тўғридан-тўғри босим ўтказишдан ташқари медиагуруҳнинг молия ишларига халақит қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

“2019 йилнинг октябрь ойи охирида халқаро банк гуруҳларининг эстон филиаллари “Россия сегодня” ХААнинг Sputnik Эстония ходимларига маош ўтказмалари, офис ижараси учун солиқ тўловлари ва ижара тўловларини музлатиб қўйишди. Агентлик мурожжат этган Эстониянинг бошқа банклари ҳам ушбу операцияларни ўтказишдан бош тортди. Буларнинг ҳаммаси пул ўтказмалар Sputnik᾽нинг Эстониядаги қарийб тўрт йиллик фаолияти давомида маҳаллий банкларда савол туғдирмаган вақтда рўй бермоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, банк тузилмаларига ва Sputnik᾽нинг Эстониядаги контрагентларига босим Эстония Республикаси полиция департаменти ва чегара хизматининг давлат “Пул ювиш тўғрисидаги маълумотлар бюроси” (RAB) томонидан ўтказилмоқда.

“Ҳозирда “Россия сегодня” ХААнинг барча транзакциялари Эстониядаги контагентларига (ходимларга маош, солиқ назорати, ижарага берувчи) маҳаллий банкларнинг ҳисобларида блокланиб, музлатиб қўйилмоқда – контрагентларнинг ҳисоб рақамига ўтказилмаяпти ва “Россия сегодня” ХААга қайтиб келмаяпти. Sputnik᾽нинг Таллиндаги офис ижарага берувчиси таҳририят раҳбарини ижара шартномаси бир томонлама бекор қилиниши ҳақида хабардор қилган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда Эстония ҳудудида Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси офиси жойлашган ягона Болтиқбўйи республикаси саналади.  Агентликда 35 нафар ходим ишлайди, шулардан 33 нафари Эстония фуқаролари. Улар белгиланган тартибда  “Россия сегодня” ХАА билан меҳнат шартномасини тузилган. Агентликнинг ҳар ойлик Эстония бюджетига солиқ тўлови қарийб 30 минг еврони ташкил этади.

251

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

41
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

41
Врач в больнице Саны, Йемен

БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

813
Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин.

Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин, бу ҳақда "Планета новости" портали хабар қилди.

Араб республикасидаги вазият мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарган фуқаролар уруши, шунингдек, ҳокимият керакли миқдорда коронавирусга тест-тизимларини ва дори воситаларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги туфайли жиддий мураккаблашмоқда.

Пандемиядан олдин яманликлар Денге безгаги, малярия ва ўлат касаллигини бошдан кечиришган, шу сабабли уларнинг кўпчилигининг иммунитетни заифлашган ва аҳолининг таҳминан 80 фоизи чет элдан гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, мамлакатдаги шифохоналарнинг аксарияти ёпилган - Яман минтақаларининг деярли тўртдан бир қисмида тиббий ёрдам олиш имконияти йўқ, сўнгги йилларда болалар орасида эмлашлар олиб борилмади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси вакили Жан-Никол Бозе коронавирус пандемияси Яманда қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тестларнинг етишмаслиги туфайли касалланганларнинг аниқ сонини аниқлаб бўлмайди - расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда 212 та COVID-19 билан касалланиш ва 39 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

813
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Змея. Иллюстративное фото

Қашқадарёдаги кўпқаватли уйга илон кириб олди

10
Қарши шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирига илон кириб олган. Қутқарувчилар уйга кириб олган илонни тутишган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти ФВБ қутқарувчилари кўпқаватли уйга кириб олган илонни тутиб олишди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Воқеа Қарши шаҳридаги 5 микрорайонда кузатилган. А.Х. исмли фуқаро вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган.

Қутқарувчилар саноқли дақиқаларда, зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва “чақирилмаган меҳмон”ни тутишган. Шу тариқа хавф бартараф этилган.

10