Захарова АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини танқид қилди

733
(Янгиланган 10:50 22.12.2019)
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили 22 триллион доллар давлат қарзига эга АҚШ бошқа мамлакатларга иқтисодиётини ривожлантиришига йўл бермасликка уринаётганини қайд этган.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг “Шимолий оқим-2” газ қувурларига қарши санкцияларига муносабат билдирди.

Захарова АҚШ 22 триллион доллар давлат қарзига эга бўла туриб, бошқа мамлакатларга иқтисодиётини ривожлантиришни тақиқлашга уринаётгани қайд этган.

“22 триллион доллар давлат қарзига эга давлат қарзини тўлашга қодир мамлакатларга ўз иқтисодиётининг реал секторини ривожлантиришни тақиқламоқда!”, - дея ёзган у Facebook᾽даги саҳифасида.

Захарованинг таъкидига кўра, АҚШ жаҳон майдонида рақобатга бардош беришга қодир эмас.

Шунингдек, у тез орада нафас олишни тўхтатишни талаб қилишларини киноя қилган.

“Кўпчилик бажаради ахир”, - дея хулоса қилган Россия ТИВ расмий вакили.

Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил учун мудофаа бюджети қонунига имзо чекди. Лойиҳага Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувурига қарши санкциялари ҳам киритилган.

733
Теглар:
АҚШ, газ қувури, Шимолий оқим-2, Мария Захарова
Мавзу бўйича
Bloomberg: АҚШ “Шимолий оқим-2” бўйича чоралар бефойда эканини тан олди
Европарламент "Шимолий оқим — 2"ни тўхтатишга енг шимармоқда
Бундестаг Nord Stream 2 туфайли АҚШга "таслим бўлганини" эълон қилди

Володин Навальнийнинг Путинга нисбатан айбловига муносабат билдирди

129
Аввалроқ Алексей Навальний немис нашрига берган интервьюсида уни заҳарланиши ортида Путин турганини иддао қолган эди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан айловига муносабат билдирди.                                                             

“Навальний – беномус ва ярамас. Путин унинг ҳаётини қутқариб қолди. Агар унинг бу ҳолга тушиши Ғарб давлатлари махсус хизматлари томонидан саҳналаштирилган бўлса, унда унинг баёноти бу мантиққа тўғри келади. Уни барча самимий қутқарган: учувчи ва шифокорлардан тортиб президентгача. Фақат ярамас одам бундай дейиши мумкин”, - Давлат думаси сайти Володиннинг сўзларини келтирган.

Аввалроқ Навальний Германиянинг “Der Spiegel” нашрига берган интервьюсида уни заҳарланиши ортида Путин турганини иддао қолган эди.

Берлиннинг “Шарите” клиникаси 23 сентябрь куни Навальнийга жавоб берилганини маълум қилди. Унинг аҳволи қониқарли ва уни даволаётган шифокорлар унинг тўлиқ тузалиб кетишини истисно қилмаяпти.

Қайд этиш жоизки, Алексей Навалнийнинг ўзи учувчилар ва Омск шифокорларига миннатдорчилик изҳор этган эди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдами унинг ҳаётини сақлаб қолган.

129

Арзон ва тез Google Pixel 5 смартфонларини тақдим этди

90
(Янгиланган 16:35 01.10.2020)
Google тез ишлайдиган, яхши ҳимояланган ва энг яхши камералардан бирига эга бўлган янги смартфон тақдим эди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Google компанияси 30 сентябр куни ўзининг янги авлод смартфонларини тақдим этди. Пандемия шароитида тақдимот маросими, албатта Youtube орқали бўлиб ўтди.

Pixel 5 – янги, тез ва арзон, деб таърифламоқда ўз смартфонларини ахборот гиганти.

Янги. Pixel 5 – олдинги авлод смартфоналарига қараганда жиддий ўзгарган. Экран атрофидаги рамкалар энди йўқ, 8-мегапикселли олд камера матрица остига жойлаштирилган. Матрица эса OLED технология асосида ишланган бўлиб 6 дюм диагоналга ва 2340 x 1080 нуқтага эга.

Google
Google Pixel 5

Тез. Pixel 5 – 5 авлод уяли алоқа тармоқларида ишлаши мумкин,  демак интернет алоқаси жуда тез бўлади. Смартфон Snapdragon 765G процессори асосида қурилган. Оператив хотира - 8 Гб,  ички хотира - 128 Гб. Аккумулятори 4080 мА/соат бўлиб, смартфон нафақат ўзи балким бошқа мосламаларни ҳам симсиз қувватлаш имконига эга. Масалан наушникларни.  

Камера - янги смартфонда иккита сенсорли камера ўрнатилган: асосий 12,2-Мп, f/1.7 оптик стабилизацияга эга бўлган ва кенг бурчакли 16-Мп камера. Бу сафар Google телезум камерадан воз кечган.

Янги смартфон билан бирга Google Pixel 4a – модели ҳам тақдим этилди. Ушбу смартфон флагманга қараганда каттароқ экран 6,2 дюм, кичикроқ батарея 3800мА/с, 6 Гб оператив хотира билан жиҳозланган. Шунингдек унда симсиз қувватлаш имкони ва IP68 сувдан ҳимоя қилиш хусусияти - йўқ.  

Арзон. Нархлар бошқа компаниялар флагман смартфонларга нисбатан арзон: Pixel 5 – 700 доллар,  Pixel 4a – 500 доллар. Айни дамда смартфонлар 15 та давлатга сотувга чиқарилган. МДҲ мамалкатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. 

Google
Google Pixel 5

Эслатиб ўтамиз, Google Pixel смартфонларининг олдинги моделлари ўзининг техник созлиги ва жуда яхши камераси билан ажралиб турарди. Бекорга смартфон номида пиксел сўзи ишлатилмаган. Лекин Google ўз смартфонларини жуда юқори – 1000 доллар атрофида баҳолар эди. Балким шу ёки бошқа сабабларга кўра Google Pixel – жуда кам сотилган. Йилига 1-3 миллион дона. Масалан Apple ва Samsung йилига – 300 миллиондан смартфон сотишади.

90

“Ҳаммаси учун раҳмат, Элдор”: “Ростов” Шомуродов билан хайрлашди видео

0
Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Италиянинг “Женоа” клубида давом эттиради. “Ростов” ва “Женоа” футболчининг трансфери борасида келишувга эришди.

Ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришди.

Клуб Шомуродов жамоа аъзолари билан хайрлашаётган видеони эълон қилди. Спортчи Россия клуби мухлисларига мурожжат қилди ва уларга миннатдорчилик билдирди.

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади – “Женоа” директори

“Менинг голларимдан кейинги сизнинг ҳис-туйғуларингизни ёдда сақлайман. Ҳеч қачон унутмайман. Сизга энг эзгу тилакларни тилаб қоламан. <...> Ҳозир олға қадам босиш вақти келди, лекин бу мен клубни унутаман дегани эмас. Мен ҳамиша “Ростов”нинг мухлиси бўлиб қоламан”, - деди футболчи.

Шомуродов мухлислар, жамоадошлари ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

​Ўзбекистонлик футболчи 2017 йилдан бери “Ростов” сафида ҳаракат қилиб келаётган эди. Бу вақт оралиғида Элдор 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ҳамда 12 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

0