Лавров АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларига жавоб қайтаришга ваъда берди

1008
(Янгиланган 19:38 22.12.2019)
Россия ташқи ишлар вазири ҳеч қачон америкалик сиёсатчилар шундай қарор қабул қилишгача боришларини ўйламаганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Россия Американинг янги санкцияларига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Санкцияларга биз жавоб қайтарамиз, лекин шундай қиламизки, ўзимизга зарар етмасин. Бироқ биз аниқ жавоб қайтарамиз. Ва албатта, барча муносабатларимизни йўлга қўйишда буни ҳисобга оламиз”,  - деди Лавров Первий каналнинг “Большая игра” кўрсатуви давомида.

Лавров ҳеч қачон америкалик сиёсатчилар шундай қарор қабул қилишгача боришларини ўйламаганини таъкидлаган.

“Мен учун бу тушуниш жуда мушкул бўлган вазият, чунки аксарият бу конгресс аъзолари, Вакиллар палатаси аъзолари, аввало Демократик партия сенаторларини мен сиртдан ёки бевосита танийман”, - дея қайд этган Россия ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мария Захарова ҳам АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини танқид қилгани хабар қилинган эди.

1008
Теглар:
санкциялар, АҚШ, Лавров, Шимолий оқим-2
Мавзу бўйича
Меркел “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар учун АҚШга уруш эълон қилди - Bild
“Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар Европа манфаати йўлида қабул қилинди – АҚШ элчиси
Захарова АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини танқид қилди
Bloomberg: АҚШ “Шимолий оқим-2” бўйича чоралар бефойда эканини тан олди

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

674
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

674
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

1032
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

1032
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

158
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

158