Мария Захарова поддержала акцию против преследования журналистов Sputnik Эстония

Мария Захарова Sputnik Эстония’ни қўллаб-қувватлаш бўйича флешмобга қўшилди

330
(Янгиланган 20:24 26.12.2019)
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Эстония ҳукуматининг Sputnik’га қарши ҳаракатлари юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Sputnik Эстония’ни қўллаб-қувватлаш бўйича флешмобга қўшилди.

“Sputnik Эстония ташкилоти, балки ишга борадиган ҳар бир ходимга қарши олиб борилаётган ҳаракатлар бу таъқиб, ҳақиқий таъқиб, бу мумкин эмас”, - деди Захарова.

Унинг сўзларига кўра, ходимлар байрамга тайёргарлик кўриш, ўз ишини самарали бажариш ўрнига, келажаги ҳақида қайғуриши керак. "Улар бирор бир қонун, на қабул қилувчи мамлакат қонунларини, на касб этикаси билан боғлиқ бўлган қонунларни бузишмаган", - деб алоҳида таъкидлади ТИВ вакили.

Бундан аввал, “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ижро директори Кирилл Вишинский Sputnik Эстония'ни қўллаб-қувватлаш мақсадида флэшмобга старт берганди.

# СпутникСила (Спутник куч) флешмобининг рамзи инглиз тилида "Got You Covered!" деб ёзилган сариқ рангга бўялган тош ва сариқ нимча бўлди ("Бизга ишон!"). Ушбу акцияга Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Евгений Примаков, журналист Армен Гаспарян, Миллий қадриятларни ҳимоя қилиш жамғармаси раҳбари ва Россия жамоатчилик палатасининг Ахборот жамияти, ОАВ коммуникацияларни ривожлантириш бўйича комиссияси раҳбари Александр Малкевич ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Эстония ҳукумати банклар ходимлар, контрагентлар ҳисоб рақамларига ва солиқ департаментига транзакцияларни таъқиқладилар. Махсус хизматлар ижара берувчига босим ўтказдилар, ва у агентлик билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди.

Шу кунларда Sputnik ходимларига жиноий таъқиб билан таҳдид қилишаётгани маълум бўлди.

330