Қозоғистонда 28 декабрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

359
(Янгиланган 13:18 27.12.2019)
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 2019 йил 28 декабрь куни авиаҳалокат қурбонларининг хотираси учун миллий мотам куни деб, эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 2019 йил 28 декабрь куни авиаҳалокат қурбонларининг хотираси учун миллий мотам куни деб, эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

ИИВ ҳалокатда 12 киши ҳалок бўлгани ва 49 киши жароҳатланганини расман маълум қилди.

Бугун Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган. Fokker-100 самолёти Z2100 рейси бўйича Олмаотадан Нур-Султонга учаётган эди. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

359