Вооруженные боевики

Кенияда жангарилар АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилишди

945
(Янгиланган 15:15 05.01.2020)
Кениядаги Ламу округида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига “Аш-Шабаб” радакал гуруҳи жангарилари ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Кениядаги Ламу округида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига “Аш-Шабаб”  радакал гуруҳи жангарилари ҳужум қилди.

Бу ҳақда Daily Nation маҳаллий ҳокимият вакилларига асосан хабар қилди.

Якшанба куни эрта тонгда  “Аш-Шабаб” гуруҳи жангарилари Манда-Махогони ҳарбий базасига ҳужум қилди.

Кения қуролли кучлри самолёти бу ҳужумга қарши “бир нечта бомба”лар билан жавоб берди.

Таъкидланишича, бундан аввал “Аш-Шабаб” жангарилари Хинди аҳоли пунктига етиб келишди ва ҳужум қилишдан олдин ҳудудни электр таъминотидан узишди.

945