Президент США Дональд Трамп

Конгресс Трампнинг Эрон бўйича ҳарбий ваколатларини чекламоқчи

1096
(Янгиланган 16:25 06.01.2020)
АҚШ Вакиллар палатаси шу ҳафта президент Доналд Трампнинг Эрон бўйича ҳарбий ваколатларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. АҚШ Вакиллар палатаси шу ҳафта президент Доналд Трампнинг Эрон бўйича ҳарбий ваколатларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинади, деди спикер Ненси Пелоси. РИА Новости хабарига асосан.

"Ушбу ҳафтада Палата президентнинг Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракатларини чеклаш учун ҳарбий ваколатлар тўғрисидаги резолюцияни тақдим этади ва овоз беради", - дейилади спикернинг веб-сайтида.

Таъкидланишича, резолюцияда, сенатга демократ-сенатор Тим Кейн киритилган таклиф - Трампга Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий операцияларни қонуний равишда тақиқлаш сингари ўхшаш томонларга эга.

"У (резолюция - таҳр.) Конгресснинг узоқ вақтдан бери назорат мажбуриятларини яна бир бор тасдиқлайди, агар Конгресснинг бошқа қарори қабул қилинмаса, президент маъмуриятининг Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракатлари 30 кун ичида тўхтатилади", дейилади пресс-релизда.

Сулаймонийнинг ўлдирилиши

3 январга ўтар кечаси АҚШ Бағдод халқаро аэропорти яқинида амалиёт ўтказди, унинг давомида эронлик генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа кўнгилли қўшинлари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ўлдирилди.

Вашингтон уларни 2019 йил 31 декабр куни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисобламоқда.

Эрон олий етакчиси Али Хоминаий Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Трамп, агар америкаликларга ҳужум қилинса, Эроннинг 52 нишонига "тез ва кучли зарба" етказишга ваъда берди.

Жаҳон ҳамжамияти АҚШ ва Эронни вазминликка чақирмоқда.

1096
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)