Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда 8 киши қурбон бўлди

321
Москва вилоятидаги иссиқхонада содир бўлган ёнғинда 8 нафар Тожикистон фуқаролари қурбон бўлди, бир киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бугун тонгда Москва вилояти, Раменск туманидаги иссиқхонада кучли ёнғин содир бўлди, унда қурбонлар сони 8 кишига етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Хабарда айтилишига кўра, Нестерово қишлоғи ҳудудида жойлашган иссиқхонада ёнғин тонг соат 5да бошланган. Ўт ўчирувчилар етиб келганда ёнғин майдони 240 гектарни эгаллаган бўлган. 

Айни дамда маълум бўлишича ёнғин ичда қолган бир неча ёғоч уйчаларда (бытовка) яшаётган Тожикистон фуқароларидан 8 нафари қурбон бўлган. Бир киши жароҳат олган. 

Терговчи-криминалистлар ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганишмоқда. 

321