Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года

Эрон АҚШдан қасос олишнинг 13та сценарийсини тайёрлади - ОАВ

1421
(Янгиланган 16:46 07.01.2020)
Генерал Сулаймонийни ўлдиргани учун АҚШдан қасос олишнинг 13та сценарийси тайёрланди. Уларнинг энг "оддийси" ҳам АҚШнинг тунги даҳшатига айланади - деди Эрон вакили.

ТОШКЕНТ, 7 янв - Sputnik. Эрон Олий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳронда генерал Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШдан ўч олиш учун 13 та сценарий мавжудлигини айтди, РИА Новости хабарига асосан. 

Шамхонийнинг сўзларига кўра, тайёрланган сценарийларнинг "энг соддаси" ҳам "Америка учун даҳшатга айланади".

Сешанба куни Эрон парламенти Пентагон ва АҚШ армиясини террорчи ташкилотлар билан тенглаштирувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, миллий ривожланиш жамғармасидан Эрон армиясининг элита бўлинмаси - Қудс махсус кучларига 200 миллион евро ажратилиши маъқулланган.

Қудс раҳбари генерал Кассам Сулаймоний 3-январга ўтар кечаси Боғдод халқаро аэропорти ҳудудида АҚШнинг махсус амалиёти натижасида йўқ қилинди. Вашингтон уни ўтган йилнинг 31 декабрида Ироқ пойтахтидаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисоблаган.

Эроннинг Олий Раҳбари Али Хамоноий Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг айтишича, Вашингтон жиддий жиноят содир этган, буни Теҳрон унутмайди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп шанба куни Америка Эроннинг 52 та объекти, шу жумладан маданий мерос объектларини нишонга олганини айтди. Бу сон 1979 йилда Эрон томонидан гаровга олинган 52 америкалик асир билан боғлиқ.

Вашингтоннинг қарори бир қатор сиёсатчилар ва экспертлар орасида ташвиш уйғотди, улар халқаро ҳуқуқ маданий мерос объектларига ҳужум қилишни тақиқлашини таъкидлади. Бунга жавобан АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон "қонун бўйича ҳаракат қилишини" айтди.

1421