Путин ва Эрдўғон “Турк оқими”ни ишга туширишди

644
(Янгиланган 09:03 09.01.2020)
"Турк оқими" Газ ўтказгичнинг умумий қуввати 31,5 миллиард метр куб бўлиб у 2та қувурдан иборат. Туркия газининг бир қисмини Европага сотиб қўшимча даромад олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон “Турк оқими” газ қувурини расман ишга туширишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бу бу ерда бўлган ҳар бир киши нафақат Россия ва Туркия учун балким бутун Европа континенти учун муҳим бўлган воқеанинг гувоҳи бўлмоқда”, - деди Россия президенти.

Янги газ ўтказгич умумий қуввати 31,5 миллиард метр куб бўлиб, у Қора денгиз тубидан ўтказилган 2 та  қувурдан иборат бўлади. Қувурларнинг бири Туркия учун мўлжалланган иккинчиси эса Жанубий Европа мамлакатлари учун.

Дастлаб ушбу газ ўтказгичнинг номи “Жанубий оқим” бўлиб у Россия ва Болгария орасида қурилиши режалаштирилган эди. Лекин кейинчалик Болгария Европарламент босими остида турли важлар билай лойиҳани тўхтатиб қўйди.

Анападан Люлебургазгача бўлган газ қувурининг умумий узунлиги 1100 километр. Янги газ ўтказгич ишга тушиши билан Туркия Россия газ импортерлари орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Ушбу мамлакат Россиядан йилига 24 миллиард метр куб газ сотиб олмоқда. Биринчи ўринда Германия – 25,8 млрд. куб. Янги газ қувуридан келган газнинг бир қисмини Анқара Европага реэкспорт қилиб қўшимча даромад олишни режалаштирмоқда.

 

644