Экс-президент КР Алмазбек Атамбаев около своего дома в селе Кой-Таш где собираются люди

Атамбаевга тегишли бўлмаган мол-мулк хатловдан чиқарилди

428
(Янгиланган 16:50 09.01.2020)
Ўтган йилнинг август ойида Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг 135 та мол-мулки хатланган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, мол-мулкнинг бир қисми унга тегишли эмас.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга тегишли бўлмаган мол-мулклар хатловдан чиқариб ташланди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтган йилнинг 9 ва 13 август кунилари қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши доирасида 135 та мол-мулк хатланган эди.

“Ҳозирда ўтказилаётган суриштирувлар ҳамда тергов ҳаракатларини инобатга олиб, Ҳарбий прокуратура Алмазбек Атамбаевга тегишли бўлмаган мол-мулк қисмини хатловдан чиқарди. Шу билан бирга шуни маълум қиламизик, Алмазбек Атамбаевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбаевнинг ҳисоб-китоб (ойлик) ҳисобларига тақиқ қўйилмаган”, - дейилади хабарда.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

428
Теглар:
Қирғизистон, Атамбаев
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)

Тожикистонлик машҳур гей-блогер жасади Санкт-Петербургда бўғилган ҳолатда топилди

96
Йигитнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 3 мингдан ортиқ кузатувчиси бўлган ва у ЛГБТ-ҳамжамияти аъзоси саналган

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Тожикистонлик Егор Громов ники остида машҳур бўлган TikTok-блогер Санкт-Петербурда бўғиб кетилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда Невские новости нашри хабар бермоқда.

ЛГБТ-ҳамжамияти аъзоси бўлган 22 яшар йигитчанинг шахсий ҳаётини 3 мингдан зиёд кузатувчилар кузатиб боришган. Иккинчи август куни тонг саҳар унинг жонсиз танаси Санкт-Петербургдаги Маршал Казаков кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонида топилган.

Соат 12да полицияга 45 яшар эркакдан хабар келиб тушган, у ўз хонадонида танишининг жасадини аниқлаганини айтган.

Эркак томонидан берилган манзил бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари етиб келишгач, ёш блогер ўлимида қотиллик аломатларини кўришган. Йигитнинг бутун юзи қонталаш бўлган, бўйнида эса бўғилганлигидан далолат берувчи излар аниқланган.

Экспертлар таъкидига кўра, Громов асфиксиядан ўлган.

Егор Громов – бу йигитнинг ижтимоий тармоқлардаги ники. Унинг ўзи асли тожикистонлик бўлиб, машҳурликка эришиш учун исмини ўзгартирган. Ўзининг TikTokида ёш йигит қўшиқ кулаши, рақс тушиши акс этган видеоларни жойлаб борган.

Натижада хонадон эгаси - полицияга мурожаат этган эркакнинг ўзи жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган. Ҳозирча жиноий иш қўзғатилмаган. Терговчилар ўлим сабаблари ва реал ҳолатни аниқлаш учун текширув ишларини олиб боришмоқда.

96
Врач во время вакцинации

Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

83
(Янгиланган 18:18 04.08.2020)
Сентябрда кўнгиллиларда вакцинанинг клиник синовлари бошланиши мумкин, аммо бу босқич аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани бешта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларида синаб кўрдилар. Клиник синовларга қадар тажрибалар 20 август куни якунланади, деб хабар берди биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтига таянган ҳолда Sputnik Қозоғистон.

Илмий-тадқиқот институти берган хабарга кўра, ишлаб чиқарувчилар кўнгиллилар сафида вакцинани ўзида 26 июль куни синовдан ўтказган.

"Бу жонли вирус билан ишда шахсий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилди. Орадан бир неча сутка ўтгач ўзини ҳис қилиши яхши, температура ва аллергия йўқ. Клиникга қадар синовлар 20 августга қадар якунланади, натижалар эса Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади", - дейилади хабарда.

Кутилишича, сентябр ойидан вакцинанинг клиник синовлари бошланади. Синовлар Алмати шаҳрида коронавирусга антитаначалари бўлмаган 44 нафар кўнгиллиларда ўтказилади. Бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномасини олиш керак бўлади.

Куз фаслининг ўрталарига келиб, олимлар вакцинанинг иккинчи фазасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Кўнгиллиларнинг тахминий миқдори - 200 киши. Олимлар прогнозларига кўра, иккинчи фаза жорий йил декабр ойида якунланади.

"Агар БССТ томонидан номзод вакцина клиник синовлари натижаларини тасдиқланса, Қозоғистон НИИПББ қошидаги иммунобиологик дориларни ишлаб чиқарадиган завод негизида вакцинани ишлаб чиқаришни амалга оширишга тайёр бўлади ", - дея таъкидлади институт.

Декабр ойида қуриб битказиладиган завод йилига 60 миллион дозага қадар вакцина ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлаш керак.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19га қарши биринчи қозоқ вакцинаси 9 май куни ишлаб чиқарилган, орадан бир неча кун ўтиб у клиник синовларга қадар тестдан ўтказилиши лозим бўлган вакцина сифатида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.

Сал вақт ўтиб, COVID-19га қарши иккинчи қозоқ вакцинаси БССТда рўйхатга олингани маълум бўлди.

83
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Калуга вилоятида 256 аскар қолдиқлари топилди

0
РФ Тергов қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган қидирув амалиёти давомида Қизил Армиянинг 200 дан ортиқ аскарлари қолдиқлари ердан ковлаб олинди. Қазиш ишлари "Память" қидирув жамоат бирлашмаси экспедицияси доирасида олиб борилди.

1941 йил декабр - 1942 йил январ ойида Москва яқинида Совет қўшинларининг қарши ҳужуми пайтида Иклинское қишлоғи яқинида ҳалок бўлган 256 нафар Қизил Армия аскарларининг қолдиқлари Калуга вилоятининг Боровский туманида топилган.

Қидирув ишлари Улуғ Ватан урушига оид, муқаддам номаълум 4 дафн жойида уч кун - 17 июлдан 20 июлгача давом этди.

Ҳозирда қидирувчилар ҳалоқ бўлганларнинг шахсларини аниқламоқда. Қолдиқлар Боровский тумани ҳудудида ҳарбий шараф билан қайта дафн этилади.

1941-1942 йиллар қишида Қизил Армия аскарлари фашистларнинг ғалабали юришига тўсқинлик қилдилар ва биринчи марта уларни чекинишга мажбур қилдилар. Ўша пайтда Москва вилояти таркибига кирган Боровский тумани ҳудудидаги жанглар 1941 йил октябр ойида Германиянинг СССР пойтахтига "Тайфун операцияси" деб номланган ҳужум режасини амалга ошириш доирасида бошланган. Совет қўшинлари душман позицияларини ёриб ўтиб, Иклинское қишлоғини озод қилдилар, шундан сўнг аста-секин ғарб томон силжиш бошланди.

0