Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы

Тожикистон элчиси чегарадаги можаро туфайли Қирғизистон ТИВга чақиртирилди

278
Жума куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков тожик ҳамкасби Сирожиддин Мухриддин билан телефон мулоқотини ўтказган

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Чегарада юз берган можародан сўнг Тожикистон элчиси Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди, деб хабар қилди жума куни РИА Новостига Қирғизистон ташқи сиёсий маҳкама матбуот-хизмати.

Сал олдин Қирғизистон чегара хизмати номаълум шахслар тунда қирғизистонликларнинг автомашиналари ва уйларини тошбўрон қилишгани, ҳодиса жойига етиб келган чегарачилар эса кичик калибрли қуролдан ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди.

Идора хабарига кўра, ўт Тожикистон томондан очилган.

"Шу муносабат билан, Қирғизистон республикаси ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон республикасидаги Тожикистон республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси чақиртирилди", - деб маълум қилди матбуот хизмати.

ТИВ, шунингдек, жума куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ўзининг тожик ҳамкасби Сирожиддин Мухриддин билан телефон мулоқотини ўтказганини қўшимча қилган.

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми бот-бот маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегара хизматчилари ўртасида можаролар зонасига айланиб туради. Бунинг асосий сабаби, давлат чегараси қаердан ўтгани номаълумлигича қолаётган белгиланмаган ҳудудлардир.

278