Фрагменты сбитого в Иране украинского самолета

Эрон Украина самолёти қандай уриб туширилганига аниқлик киритди

273
(Янгиланган 12:33 14.01.2020)
Эрон ҳаво мудофаа кучларининг янги хизмат пункти билан мувофиқлаштирилмагани туфайли йўловчи самолёт уриб туширилгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Украина авиакомпаниясининг самолёти Теҳрон халқаро аэропорти яқинида ўрнатилган ҳаво мудофаа кучларининг янги хизмат пункти билан мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли хато равишда уриб туширилди, дея хабар беради РИА Новостига Эроннинг шаҳарсозлик қўмитаси раисининг ўринбосари Абу ал-Фадил Мусавий Беюки.

"Самолёт парвозидан олдин ҳаво ҳужумига қарши хизмат томонидан бир ёки икки марта огоҳлантирилди ... Бироқ, ўша куни Имом Хомейни халқаро аэропорти яқинида ўрнатилган ҳаво мудофаа тизимининг янги хизмат пункти билан тўлиқ келишув ўрнатилмаган эди ва шу сабабли хато юз берди", - дея тушунтирди Беюки.

Эслатиб ўтамиз, “Украина халқаро ҳаво йўллари” компаниясининг Киевга учаётган Боинг 737-800 самолёти 8 январь куни эрталаб Теҳрон аэропортидан чиқиб кетгандан сўнг ҳалокатга учради. Расмий маълумотларга кўра, бортдаги 176 кишининг барчаси ҳалок бўлган: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистондан 167 йўловчи, шунингдек, тўққиз экипаж аъзоси.

Ўтган ҳафта Эрон қуролли кучлари вакиллари Украина Боинг самолёти тасодифан уриб туширилганини ва фожиага инсон омили сабаб бўлганини айтишди. Лайнер Эроннинг ҳарбий объекти яқинида учгани сабабли уни душман объекти деб хато қабул қилинган.

Ўз навбатида, Украина президенти Владимир Зеленский Киев Эрон расмийларидан айбни тўла тан олишини, расмий узр ва тўловларни кутишини айтди.

 

273