Атамбаев ўз мақсадига эришди судья қарор қабул қилди

1501
Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Азиз Батукаев жиноят иши мажлисида иштирок этишдан бош тортган эди. Шунингдек, мажлис залидан бир неча марта туриб кетиб қолган эди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши юзасидан суд жараёнининг охирига қадар суд мажлисидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.

Судья Атамбаев мажлисда иштирок этишдан бош тортгани ҳамда мажлис залидан бир неча марта туриб кетиб қолгани сабаб уни чақариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Сайёр суд 14 январь куни бўлиб ўтган.

“Алмазбек Шаршенович қатнашмади, чунки у олдинги сафар зални тарк этганида суд мажлис тартибини бузганлиги учун уни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Демакки, батамом чиқариб юборди, яъни мажлислар унинг иштирокисиз ўтади”, - дея адвокат сўзларидан келтиради Sputnik Қирғизистон.

Биринчи май туман суди матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаган, бироқ судья уни ҳукмни ўқиб эшиттиришга ҳамда тарафларнинг илтимосномасига биноан чақириши мумкинлигини таъкидлашди.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

1501