Капельница

Россияда коронавирус билан касалланган иккала бемор ҳам тузалиб кетди

762
(Янгиланган 10:02 12.02.2020)
Айни дамда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 44 мингдан ошди, улардан 4,7 минг нафари тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россиянинг Чита шаҳрида Коронавирус билан касалланган Хитой фуқароси тузалиб кетди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кеча 11 феврал куни Тюмен шаҳар шифохонасида даволанаётган яна бир хитойлик талаба қиз коронавирус касалидан тузалиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шундай қилиб, Россия ҳудудида аниқланган, 2 та коронавирус билан касалланиш ҳолати ҳам ижобий натижа билан якунланди. Айни дамда Россия ҳудудида коронавирус билан касалланган бошқа фуқаролар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда COVID-19 (коронавируснинг расмий номи) билан касалланган кишилар сони 44 мингдан ошди, улардан 4,7 минг нафари тузалиб кетган. Ушбу вирудан 1113 киши вафот этди.

762
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Россия яна бир давлат билан авиа-қатновларни тиклади

255
23 ноябрдан бошлаб Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди – деб хабар қилди Венесуэла фуқаролик авиацияси хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 23 ноябрь куни Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди, деб хабар қилди Лотин Америкаси давлатининг фуқаролик авиацияси хизмати.

"Фуқаро авиацияси хизмати ... 23 ноябрдан бошлаб Россия ва Боливиядан тижорат рейслари очилиши тўғрисида хабар беради", - дейилган хабарда.

Ушбу 2та йўналиш Мексика, Доминикан Республикаси, Эрон, Туркия ва Панамага очиладиган рейсларга қўшилади.

Бир неча кун олдин Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Венесуэла ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилишини эълон қилганди.

Венесуэладаги Conviasa авиакомпаниясининг веб-сайтида Москва йўналиши чипталарни сотувга қўйилди.

255

Билл Гейтс янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди

203
Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. РИА Новости хабарига асосан.

© Sputnik / Константин Михальчевский

Актриса Рашида Жонс ва АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи иштирокидаги подкастда миллиардерга “ҳақиқатан ҳам дунё янги эпидемияни кутмоқдами?” деган савол берилди.

"Ҳа. Агар у йигирма йилдан сўнг юз берса, омадимиз келган бўлади", - деб жавоб берди у.

Гейтснинг таъкидлашича, муайян шароитларда бу аввалроқ - уч йил ичида юз бериши мумкин.

Шу билан бирга, Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу вақтга келиб инсоният карантинга кириш алгоритмларини ишлаб чиққан бўлади. Гейтс шунингдек, потенциал инфекцияни ташувчиларни тестдан ўтказиш тизимиларининг яхшиланишига умид билдирди.

Аввалроқ, Гейтс қишда COVID-19 билан вазият ёмонлашишини тахмин қилганди. У совуқ мавсумда одамлар уйда кўпроқ вақт ўтказишини, эҳтиёт чораларини кўришдан чарчаганини ва вирус фаолроқ тарқалишини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, вакциналар ишлаб чиқариш кўпайганидан сўнг вазият яхшиланади.

3-тўлқин

БССТ махсус вакили Девид Набарро коронавируснинг учинчи тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирганди, унинг фикрига қараганда, Европа келаси йил бошида унга дуч келиши мумкин.

Европа давлатлари иккинчи тўлқиннинг олдини ололмади, гарчи улар биринчисини жиловлашга муваффақ бўлганди.

“Агар улар ҳозирда зарур инфратузилмани қурмасалар, келгуси йил бошида учинчи тўлқин бўлади", - деган сўзларини келтирган Badener Tagblatt.

203
Теглар:
карантин, Билл, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

616
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

616