Coronavirus: drone footage shows enormous queues for masks in South Korea

Жанубий Кореяда юзлаб одамлар тиббий ниқоб учун навбатда турибди - видео

455
(Янгиланган 10:30 26.02.2020)
Айни дамда коронавирус кенг тарқалган давлатлар орасида Жанубий Корея дунёда иккинчи ўринга чиқди. Бу ерда 800 дан ортиқ кишида ушбу вирус аниқланган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида юзлаб одамлар тиббий ниқоб учун навбатда туриши акс этган видео интернетда кенг тарқалди, Daily Mail хабарига асосан.

Учувчисиз қурилмадан олинган виделавҳада шаҳар кўчасида одамлар узундан узоқ навбатда турганини кўриш мумкин. Одамлар шаҳардаги супермаркетлардан бири 1,41 миллион дона маскани ярим нархда сотишини эълон қилганидан кейин ушбу магазинга келишган.

Айтиш жоизки, айни дамда Жанубий Корея коронавирус энг кўп тарқалган тарқалган дунёда иккинчи давлат бўлган. Бу ерда 800 дан ортиқ кишида ушбу вирус аниқланган. Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 2600 кишидан ошган.

Жанубий Кореяда коронавирус ўчоғи айнан ушбу Дэгу шаҳрида аниқланган. Бу ерда касалланган аёл киши бир неча диний секта мажлисларида иштирок этиб 9 мингдан ортиқ киши билан учрашганидан сўнг коронавирус эпидемияси бошланган эди.

455