Экофорум посвященный сохранению ледников в Бишкеке

Марказий Осиё ўрнида чўл қирғиз экологи хавфли ҳалокатлар ҳақида огоҳлантирди

382
Агар Марказий Осиё экологияни сақлаш ва иқлим ўзгаришига тайёргарлик кўриш борасида келишувга эришилмаса, минтақада сув учун қуролли можаролар бошланиши мумкин деб ҳисобламоқда экологлар.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Марказий Осиёда ягона экологик сиёсат йўқлиги сабабли минтақа чўлга айланиши мумкин, деб таъкидлади "Мангу" экологик жамғармаси раҳбари Уруст Қабилбеков музликларни сақлашга бағишланган экофорумда. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Экологнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ерлардан самарасиз фойдаланиш, руда қазиш ва тоғ йўлларини қурилишдаги портлаш ишлари, шунингдек атмосферада чиқинди газлар концентрацияси туфайли музликлар тез эрияпти. Бундан ташқари, Орол денгизидаги туз чанглари музликларга тушмоқда, дейди эколог.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30 фоизга камайди. Марказий Осиё халқлари муаммонинг умумий ечимини топиб, биргаликда ривожланиш концепциясини қабул қилиши зарур”, - дейди Қабилбеков.

Форумнинг бошқа иштирокчилари экологнинг фикрларига қўшилди. Баъзилар Қирғизистон ҳукуматига экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича қўшни давлатлар билан келишиб олишни таклиф қилишди.

Марказий Осиёда қуролли можаролар таҳдиди

Жамият арбоби ва меценат Асқар Салимбеков сув ресурслари учун кураш туфайли қуролли тўқнашувлар юз бераётганини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, агар Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ягона концепцияни қабул қилмаса, минтақа кескинлик зонасига айланиши мумкин.

Салимбековнинг таъкидлашича, дунё ҳозир иқлим ўзгаришига дуч келмоқда.

"Ушбу конференция Марказий Осиёнинг ягона концепциясини ишлаб чиқиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши керак. Ҳуқуматга умумий мурожаатнома ёзишимиз керак", - деб таъкидлади Салимбеков.

Меценатнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувига биноан (2015 йил) ёрдам берадиган катта сармояли жамғарма ташкил этилганлигини таъкидлади. Марказий Осиё мамлакатлари дастур ишлаб чиқишлари ва қўшма ариза топширишлари мумкин.

382