Спутниковые снимки таяния льдов на острове Орла (Eagle Island)в Антарктиде. На фото слева 4 февраля 2020, справа - 13 февраля 2020

Антарктида эримоқда: NASA музликлар суратларини намойиш қилди

304
NASA Антарктида жойлашган Игл оролида музликлар эриши акс этган суратларни намойиш қилди. У ерда рекорд даражада ҳарорат кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. NASA Антарктида жойлашган Игл оролида музликлар эриши акс этган суратларни намойиш қилди.  

Суратлар 4-13 февраль кунлари Landsat-8 сунъий йўлдошида ўрнатилган Operational Land Imager қурилмаси ёрдамида олинди.

Феврал ойи бошида Антарктида ярим оролининг шимолий қисмида жойлашган “Эсперанза” илмий-тадқиқот станциясида тарихий рекорд - ҳарорат 18,3 даражадан юқори бўлган. Бунгача қитъадаги рекорд 17,5 даражани ташкил қилган - шу пайтгача бу даражага 2015 йилда кўтарилган эди.

6 дан 11 февралгача қор қоплами ўн сантиметр чуқурликда эриди - бу йил давомида тўпланган барча қорларнинг бешдан бир қисми.

304

Эрон газеталаридан бири Макронни иблис қиёфасида тасвирлади

489
Француз етакчиси карикатураси газетанинг олд саҳифасига "Париж иблиси" сарлавҳаси билан чоп этилган. Макрон қизил афт, учли қулоқлар, ёвуз нигоҳ ва сўйлоқтишли бир аҳволда тасвирланган.

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Эроннинг "Ватане Эмруз" ("Ватан бугун") газетаси Франция президенти Эммануэль Макронни шайтон кўринишида тасвирлади. Бу сурат Макрон Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни Франция ҳукумат биноларида илиб чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг пайдо бўлди.

Француз етакчиси карикатураси газетанинг олд саҳифасига "Париж иблиси" сарлавҳаси билан чоп этилган. Макрон қизил афт, учли қулоқлар, ёвуз нигоҳ ва сўйлоқтишли бир аҳволда тасвирланган.

Нашр босма ҳамда онлайн-форматда чиққан.

​Илгарироқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги "франция расмий шахслари пайғамбарга чизилган таҳқирловчи карикатураларни қатъият билан қўллаб-қувватлаётганига" протест рамзи сифатида француз дипломатини чақиртирган эди. Идора Франция ҳукуматининг бу сингари позициясини қоралади ва номақбул деб топди.

Октябр ойи бошида Макрон Франциядаги диний сепаратизмга қарши катта нутқ билан чиқиш қилган ва республика қадриятларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилиши ҳақида хабар берган эди.

Франция етакчиси "Францияни чет эл таъсиридан озод этиш" ва масжидлар молиялаштирилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги хусусида фикр билдирди.

Сал олдин, Франция президенти, Charlie Hebdo сатира журналида сентябр бошида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларга изоҳ берар экан, мамлакатда шаккоклик қилиш эркинлиги мавжудлигини алоҳида таъкидлаган эди. Тарих муаллими Самюэль Пати қотиллигидан сўнг Макрон Францияда карикатуралар чоп этилишидан воз кечилмаслигини маълум қилди.

489
Львица атакует буйвола

Арслонлар ҳужумига учраган буқа машинага урилди видео

393
Крюгер миллий паркида уч асрлон буқага ҳужум қилиши видеога олинди. Буқа қочиб кетишига яқинда турган сафари-машина ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида асрлонлар буқага ҳужум қилиши видеога олинди.

Видео муаллифи 39 ёшли гид Женнифер Коулман.

Дастлаб 3 бош асрлон буқага ҳужум қилади. Улардан қочишга уринган буқа айланиб сафари-автомобилига бориб урилади.

Бу ҳолат арслонни қўрқитиб юборди ва у четга қочиб кетди.

 

393

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

479
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

479