Коронавирус нобуд қилган бемор жасади ёрилди ва натижаси эълон қилинди

3944
1 январ куни Хитойнинг Ухань шаҳрида кекса эркакда инфаркт юз берди. Кейинчалик шифокорлар бемор коронавирусга чалинганлигини аниқладилар. Мурдани ёриш ишлари беморнинг ўпкаси зарарланганини кўрсатди

ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Коронавирусдан ҳалок бўлган биринчи бемор жасади ёрилди ва натижаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Известия" нашри South China Morning Postга таянган ҳолда.

1 январь куни Ухань шаҳридаги касалхонага 85 яшар эркак инфаркт ташхиси билан олиб келинди. Орадан бир ҳафта ўтгач, унда янги вируснинг илк белгилари намоён бўла бошлади. COVID-19 шифокорлар томонидан у касалхонада ётганининг 14-кунига бориб аниқланди, холос. 28 январь куни бемор оламдан ўтди.

Мурдани 30 йиллик тажрибага эга патологоанатом Лю Лян ёрди. У вирус нафас олиш йўлларига эмас, балки асосан ўпкага зарар етказади, дея тахмин қилган эди. Аутопсия унинг тахминлари тўғрилигини тасдиқлади.

Маълум бўлдики, SARS-CoV-2 патологик белгилари SARS атипик пневмонияси ва яқиншарқ респиратор синдроми (MERS)га ўхшаш экан. Шу билан бирга ўпка фибрози унчалик жиддий эмаслиги маълум бўлди, яъни SARSга ўхшамасди, аммо, COVID-19ни юқтирган беморда эссуадация билан характерланувчи яллиғланиш анча ўткир кўринишга эга эди.

Бемор кекса бўлгани ва кўплаб касалликлар билан оғригани туфайли, шифокорлар ушбу дард беморнинг бошқа органларига қандай таъсир кўрсатганлигини тахмин қилишга жазм этишмади.

3944
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1229)
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление

Изолятор ўзгарди: Атамбаев очлик эълон қилди

124
(Янгиланган 17:24 26.10.2020)
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланди. Одатда коррупцияда гумон қилган юқори лавозимли мансабдор шахслар, жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, Давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.

124

Жапаров Қирғизистон президенти сайловларида номзодини илгари суради

71
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сайловларда иштирок этиш учун декабрь ойида президент ваколатларини зиммасидан соқит қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бунинг учун у декабрда истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

“Мен бошқалар қатори сайловларда иштирок этаман. Агар ғалаба қозонсам президент бўламан, бўлмаса барча каби оддий фуқаро бўламан”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакат Конституциясига биноан президент в.б. ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Жапаров агар қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилса, президент сайловларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган эди.

71
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”: Фергюсон яна Нурмагомедовни ҳақорат қилди

10
(Янгиланган 18:02 26.10.2020)
Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Шу йилларда спортчилар ўртасида беллашув беш маротаба бекор қилинди.

Ўтган шанба куни Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва жангдан сўнг ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”, - деб ёзди Фергюсон Instagram-stories’да.

Тони Фергюсон айни вақтда UFC енгил вазн дивизионида 3-ўриндда. Аввал у ушбу тоифада вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби бўлган.

10