Эрдоған Трампдан Идлибдаги вазият туфайли кўмак сўради

658
Аввалроқ АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Вашингтон Анқарага ўқ-дори етказиб беришда ёрдам беришга тайёрлигини айтганди.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Туркия президенти Тоййиб Эрдоған америкалик ҳамкасби Дональд Трампдан Идлибдаги ҳарбий операция муносабати билан ёрдам сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Аввалроқ АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Вашингтон Анқарага ўқ-дори етказиб беришда ёрдам беришга тайёрлигини айтганди.

“Мен бундай сўровларни жаноб Трампга юборганман” - деди Туркия раҳбари журналистларнинг тегишли саволига жавобан.

Идлибда вазият “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”* террорчилари 27 февралда Сурия ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлагандан кейин кескинлашди. Асад армияси жавоб ўти очди. Шу қаторда бу ерда бўлмаслиги керак бўлган турклар ҳам бомбардимонга учради.

Натижада 36 нафар турк аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Шундан сўнг Россия томони дарҳол Сурия кучлари томонидан ўт отишни тўлиқ тўхтатиш чораларини кўрди ва ҳалок бўлганлар ва ярадорларни Туркияга хавфсиз эвакуация қилиниши таъминланди. Мудофаа вазирлиги Россия авиациясидан ушбу ҳудудда фойдаланилмаганлигини таъкидлади.

Шу куни Анқара Сурияга қарши “Баҳор қалқони” ҳарбий операциясини бошлади. Туркия маълумотларига кўра, ўша вақтдан бери Суриянинг учта самолёти, саккизта вертолёти, учта дрон, 151 танк, 47 артиллерия қуроли, 52 та кўп стволлик ракета ускуналари, 8 та ҳаво мудофааси тизими, 12 та танкга қарши қурол, 51та зирҳли машина, 60 та ҳарбий техника, ўнта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди; 3138 суриялик аскар “зарарсизлантирилди”.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия Суриянинг Идлиб атрофидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича бир қатор муҳим мажбуриятларни бажара олмаганлигини айтган эди. Хусусан, у сиёсий жараён доирасида ҳукумат билан мулоқотга тайёр бўлган қуролли мухолифатни террорчилардан ажратмади.

Шундай қилиб, 2018 йил 18 сентябрдаги президентлар Путин ва Эрдоған учрашувида Россия-Туркия меморандумида келишилган турк ҳарбийларининг жойлаштирилишининг мавқеи сақланиб қолиши айтилган, фақат 2018 йил 15 октябргача деэскалациянинг Идлиб зонасидан барча террористик радикал гуруҳлар чиқарилиши шарти билан. Шунингдек, ушбу ҳудуд чегараларида “ҳарбий ҳаракатларнинг барқарор тўхтатилишини таъминлаш учун самарали чоралар кўрилиши”га келишилган. Меморандумнинг 7-бандида ушбу ҳудудда Россия-Туркия қўшма патруллари амал қилиши кўзда тутилган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

658

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

88
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

88

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

200
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

200

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0