Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года

Теҳрон Сулаймоний ўлими учун Вашингтонга жавоб ҳали ниҳояланмаганини маълум қилди

487
"Улар бизнинг қаршилигимиз раҳбарини ўлдириб, халқимизнинг қаршилигини синдирмоқчи бўлишди, аммо акс ҳолат юз берди - қаршилик мустаҳкамланди", - деб қўшимча қилди Руҳоний

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Теҳрон Вашингтонгга ислом инқилоби соқчилари корпусининг "Қудс" махсус бўлинмаси қўмондони - генерал Қосим Сулаймоний ўлими учун жавоб қайтарди, аммо жавоб шу билан якунлангани йўқ, дея баёнот берди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Унинг ушбу баёноти Ироқдаги Тажи базасининг ракеталар ёрдамида ўққа тутилиши фонида янгради. У ерда бир нечта АҚШ ҳарбийлари жароҳатланган ёки ҳалок бўлган. Вашингтон ушбу зарбалар учун жавобгарликни эронпараст шия уюшмалари зиммасига юкламоқда. Эрон ўз номига билдирилаётган айбловларнинг ассоссизлигини айтмоқда.

"Америкаликлар бизнинг буюк генералимизни ўлдирди, биз буни жавобсиз қолдирмадик ва ҳеч қачон қолдирмаймиз ҳам", - деди Руҳоний IRINN телеканали орқали намойиш этилган чиқиши давомида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳеч қачон Эроннинг Ироқдаги базага берган ракета зарбасини унутмайди, "чунки улар илк маротаба ўзининг жоҳилларча қилган хатосига қатъий ва тезкорликда жавоб олди".

"Улар бизнинг қаршилигимиз раҳбарини ўлдириб, халқимизнинг қаршилигини синдирмоқчи бўлишди, аммо акс ҳолат юз берди - қаршилик мустаҳкамланди", - деб қўшимча қилди Руҳоний.

АҚШ 3 январ куни Бағдодда Сулаймонийни йўқ қилиш бўйича операция ўтказган эди. Бунга жавобан Эрон америка ҳарбийлари жойлашган Ироқдаги база бўйлаб ракета зарбаларини амалга оширди. Ушбу вазиятнинг дастлабки вақтида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон раҳбарияти ракета зарбалари оқибатида жабрланганлар бўлмаганини маълум қилган эди. Шундан сўнг ҳарбийлар жабрланганлар борлигини тан олишга мажбур бўлганди. Уларнинг сони тобора ошиб борди.

487
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (36)
Нападение с ножом на прохожих в Ницце

Ницца черковидаги ҳужум айни вақтда нималар маълум

435
(Янгиланган 18:05 29.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди.

Sputnik шу вақтгача маълум бўлган асосий хабарларни тўплади:

- эрталаб номаълум шахс пичоқ билан черковга кирди ва исломий шиорларни бақириб, 3 кишини пичоқлади, шу жумладан, маҳаллий нашрлар хабар беришича, бир аёл бошидан жудо қилинди.

- полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олди, у касалхонада, ишни антитеррор прокуратураси олиб бормоқда

- ҳуқуқбузарнинг шахси ҳақида унинг ёшидан бошқа ҳеч нарса маълум эмас – 25 атрофида. Маҳаллий нашр ёзишича, у 21 ёшли тунислик.

- бутун Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди, Макрон бугун фожиага йўлга чиқди ва эртага Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказади.

- ҳужум Европа раҳбарларини ҳайратга солди, Туркия Charlie Hebdo карикатуралари билан боғлиқ зиддиятга қарамай ҳужумни қоралади.

- Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макронга ҳамдардлик билдирди.

435
Вид на Московский кремль

Россияда Charlie Hebdo сингари журнал пайдо бўлмайди - Кремль

284
(Янгиланган 17:28 29.10.2020)
Кремль Charlie Hebdo сингари журнал Россияда пайдо бўлмаслигига ишонади - президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Муҳаммад пайғамбарнинг карикатуралари туфайли Францияда зўравонлик авж олиши юзасидан муносабат билдирди.

"Россияда Charlie Hebdo сингари журнал пайдо бўлмайди”, - деб таъкидлади у. РИА Новости хабарига асосан.

Песков Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини унутмасликка чақирди, гарчи мамлакатда христианлик асосий дин бўлиб қолмоқда.

"Аслида, мамлакатимизнинг ўзига хослиги айнан унинг кўп миллатли ва кўп конфессиялигида. Барча конфессиялар бир-бирига ҳурмат кўрсатиб яшайдилар. Шунинг учун бундай нашрнинг бизда мавжуд бўлиши мутлақо мумкин эмас, шу жумладан амалдаги қонунчилигимизни ҳисобга олган ҳолда", - деб қўшимча қилди Песков.

Журналистлар, Кремлга кўра, Худога карикатуралар чизиқ мумкинми ёки йўқлигини сўрашди, Песков бу саволга жавоб бермади.

"Гап шундаки, у шунчалик мураккаб субстанцияки, уни муҳокама қилишда бирон бир расмий позиция билан қатнашиш мумкин эмас", - деди у.

Шу билан бирга, матбуот котиби  таъкидлашича, одамларни ўлдириш ножоиз бўлгани каби, диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ҳам ножоиз.

"Иккаласи ҳам мутлақо ножоиз", - деб хулоса қилди Песков.

284
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

148
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

148