Летучая мышь – нетопырь-карлик.

Биолог коронавирус пандемияси қачон тугаши мумкинлигини айтди

7407
(Янгиланган 16:14 19.03.2020)
GMU (АҚШ) тизимли биология мактабининг профессори Анна Баранова коронавирус пандемияси тўхтатиш шартларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Инсон танасида янги коронавируснинг эволюцияси жараёни, шунингдек мамлакат аҳолисининг 70 фоизида унга иммунитет пайдо бўлса - бу эпидемия тугатиш учун табиий шароит бўлади, деди GMU (АҚШ) тизимли биология мактабининг профессори, биология фанлари доктори Анна Баранова РИА Новости агентлигига.

“Эпидемияни тугатиш – бу икки жараён. Биринчиси - бу вируснинг эволюцияси. Биз биламизки, янги хўжайинда (инсон – вирус учун янги хўжайин) вирус заифлашиши содир бўлади. Биз буни бошқа вирусларда, шу жумладан коронавирусларда ҳам кузатдик. Кўршапалак вируси одамга юқди, одамдан одамга ўтиши вирус мутациялари билан бирга содир бўлади ва улар одатда вирусни кучсизлантиради. Вируснинг коэволюцияси - инсон билан озми-кўпми бирга яшаши учун содир бўлади. Мазкур вирус энди бизга мослашмоқда. Бу қанча вақт давом этиши номаълум”, - деди Баранова.

Иккинчи жараён - одамлар томонидан иммунитетга эга бўлиши, яъни табиий эмлаш жараёнидан ўтиш.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолисининг қарийб 70 фоизи коронавирус билан касалланса, популяцияда вирус билан кураша оладиган антителаларга эга бўлган одамлар қатлами пайдо бўлади. Бундай ҳолда, касалланиш у даражада юқори бўлмайди - ҳаммада иммунитет бўлади.

7407
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

470
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

470
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

410
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

410
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи

Европада COVID-19 учинчи тўлқини юз бериши мумкинми видео

0
Европа яна чекловлар киритмоқда: коронавирус учинчи тўлқини яқинлашмоқда. Нега унинг олдини олишга муваффақ бўлинмади? Жавоб Sputnik ролигида.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.

Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.

0