Donald Trump

АҚШ коронавируснинг келиб чиқишини аниқламоқчи - Трамп

862
(Янгиланган 13:54 18.04.2020)
АҚШ президенти Уханда вирус келиб чиқиши версияси бўйича тергов олиб борилаётгани ҳақида берилган саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Америка томони Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда COVID-19 коронавируси пайдо бўлгани ҳақида версияни кўриб чиқмоқда ва унинг келиб чиқишини аниқламоқчи, деди АҚШ президенти Дональд Трамп. РИА Новости хабарига асосан.

Уханда вирус келиб чиқиши версияси бўйича тергов қандай олиб борилаётгани ҳақида берилган саволга АҚШ президенти жавоб берди:

“Яъни кўп ғалати нарсалар рўй бермоқда, бироқ терговлар олиб борилмоқда, биз вирус кериб чиқиши ҳақида билиб олмоқчимиз. Айтишим мумкин бўлган нарса – у қаерда пайдо бўлмасин, у Хитойдан келди, қандай шаклда муҳим эмас. Ҳозир бир юз саксон давлат ундан азоб чекмоқда”, -  деди Трамп.

Бундан аввал АҚШ бош котиби Майк Помпео ХХРдан коронавирус пандемияси келиб чиқиши масаласида шаффофликни талаб қилди. Шу ўринда Помпео Ухандаги лабораториядан вирус чиқиши мумкинлиги ҳақида Америка ОАВлари мақолаларни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди.

Американинг Fox News телеканали ўз манбаларига асосланиб, COVID-19га чалинган биринчи бемор Хитойнинг Ухань шаҳридаги вирусология институти лабораториясида ишлаган, деб хабар қилди. Каналнинг манбаларидан бири Хитойни "далилларни яшириш бўйича тарихда энг қиммат операция" да айблаган. Шу ўринда таъкидланишича, лаборатория биологик қурол ишлаб чиқмалиги, хитойлик олимлари томонидан вирусни тадқиқ қилиш бўйича юксак натижаларини намойиш қилиши керак эди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, ХХР бошидан бери коронавирус инфекцияси эпидемияси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда очиқ ва масъулиятли позицияга эга эканлигини маълум қилди.   

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришди.

Мутахассислар янги коронавирус унинг қўзғатувчиси бўлганлигини аниқладилар, кейинчалик касаллик расмий равишда COVID-19 деб номланди.

ЖССТ 11 мартда янги коронавирус инфекцияси COVID-19  тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда деярли 2,1 миллион юқтириш ҳолатлари қайд этилди, деярли 140 минг киши вафот этди.

862
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1152)
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

123
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

123
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1152)
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

359
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

359

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

54
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

54