Сотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета

Россияда электрда ишлайдиган авиация двигатели яратилмоқда

418
Россияда 80от кучига эга бўлган электр авиация двигателининг прототипи яратилди. Унинг ёрдамида акумуляторли самолётлар яратилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Россияда электр авиадвигателнинг прототипи яратилди, унинг парвоздаги синовлари жорий йилда ўтказилади, деди П.И. Баранов (Жуковский номидаги ИТМ таркибидаги) номидаги Авиамотор ишлаб чиқариш марказий институти (ЦИАМ) бош директори Михаил Гордин РИА Новости билан суҳбатда.

"Ушбу илмий-тадқиқот лойиҳаси (" Истиқболли ГСУ ") кичикроқ объектлар учун мўлжалланган. Ўтган йили биз 60 кВт электр моторини (80 от кучи) яратдик. Сигма-4 самолёти парвоз тажрибалари учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу машина ўтган йили ҳавога кўтарилиши керак эди, лекин биз двигателларни бошқариш тизимини яратишда маълум қийинчиликларга дуч келдик ва парвоз амалга ошмади", - деди Гордин.

Унинг таъкидлашича, муваффаққиятсиз тажриба ҳисобга олинди, тизим қайта ишланиб чиқилмоқда. "Самолёт бу йил аккумуляторда учиши керак, кейинги йилга эса биз уни ёнилғи элементи билан парвозни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Бу двигател электр авиадвигателнинг прототипи бўлиб хизмат қилади", - деди Гордин.

418

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

69
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

69
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

761
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

761