Қайси давлатлар “тождор душман” устидан ғалаба қозонди

1579
(Янгиланган 12:56 29.04.2020)
Мутахассислар санаб ўтган давлатларда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтади. Бу иқтисодиётни қайта тиклаш ва корхоналар ва муассасалар фаолиятини бошланишига ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтатилди, бу ҳақда CNBC телеканалига экспертлар маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, қолган давлатлар ҳали COVID-19 га қарши курашаётган вақтда бу мамлакатлар аста-секин аввалги ҳаётига қайтмоқда. Бу давлатларда "ковид" инфекцияси лоақал эҳтимолий иккинчи тўлқин бошланишига қадар тарқалиши тўхтади.

Таъкидланишича, COVID-19 устидан ғалаба уларга иқтисодиётни қайта тиклаш ва корхоналар ва муассасалар фаолиятини бошланишига ёрдам берди. Шундан сўнг, улар сармоядорлар учун янада қизиқиш уйғотди, бу эса ушбу мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланишини акс эттиради.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 29 апрель ҳолатига дунё бўйлаб 2,96 миллион киши коронавирусга чалинди, 202,73  минг киши вафот этди.   

1579
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)

АҚШ Россия жўнатган 45 та ИВЛ аппаратини йўқ қилди

2
АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди, деди Buzfeed.

Бу вақт давомида улардан умуман фойдаланилмади. Таъкидлашича, бунга айрим сабаблар бўлган: Россия ва АҚШларининг электр тармоқларидаги кучланишдаги фарқ (қурилмаларни улаш учун махсус адаптерлар керак бўлган), Россия шифохоналарида бундай қурилмаларнинг ёниши оқибатида чиққан ёнғинлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан қўлланилган санкциялар.

ИВЛ мосламалари зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича барча қоидаларга мувофиқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тавсияларга риоя қилган ҳолда утилизация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ан-124 “Руслан” ҳарбий-транспорт самолёти АҚШга гуманитар ёрдам етказиб берганди. Самолёт бортида ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари, респираторлар, кўзойнаклар, маскалар ва дезинфекцияловчи воситалар бўлган.

9 ва 12 майда “Авента-М” ИВЛдан фойдаланилган Москва ва Санкт-Петербургдаги касалхоналарда ёнғин юз берди, бунинг оқибатида етти бемор вафот этди.

Ҳодисадан кейин Росздравнадзор тергов давомида улардан фойдаланишни тўхтатганди.

2

Россияда рекорд даражада COVID-19 билан касалланиш қайд этилди

17
Россияда бир кунда 16 319 кишида вирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияда 16 319 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланган буён рекорд даражада касалланишдир.  

Энг кўп касалланиш Москва (4999), Санкт-Петербург (693) ва Москва вилоятида (426) қайд этилган.

Шу тариқа Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошган. Шулардан 1 085 608 нафари тузалиб кетган. 24 635 киши вирус қурбонига айланган.

Worldometers маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 40,7 миллиондан зиёд киши янги коронавирус билан касалланган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ошган. Энг кўп касалланиш АҚШ (8,4 млн), Ҳиндистон (7,5 млн), Бразилия (5,2 млн), Россия (1,4 млн) ва Испания (1 млн) ва Аргентинада (1 млн) қайд этилган.

17
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)