Россияда қисқа вақт ичида 16та инфекцион марказ ишга туширилади

138
(Янгиланган 11:46 30.04.2020)
Россия Мудофаа вазирлиги тез фурсатда коронавирус билан касалланганлар учун 16та тиббий марказ қуриб фойдаланишга топширади.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Бугун Россияда коронавирус билан касалланганлар учун 6та тиббий марказ фойдаланишга топширилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Нижний Новгород, Одинцово шаҳарларидаги тиббий марказлар аллақачон ишга туширилган. Подольск, Смоленск, Ростов-на-Дону, Волгоград, Новосибирск ва Оренбург шаҳарларидаги марказлар 30 апрел куни ишга туширилади, - деди Сергей Шойгу.

Бироз олдин Россия президенти Владимир Путин ҳарбийларга қисқа вақт ичида 16та кўп функцияли тиббий марказлар қуришни топширган эди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу марказлар 15 майга қадар қуриб битказилишини ва уларда 1600 нафар касалларни жойлаштириш мумкин бўлишини хабар қилган эди.

Коронавирусга қарши кураш марказлари Камчаткадан калининградгача бўлган 15та вилоятда қурилади. Марказлар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталлари асосида қурилади. Ушбу марказлар қурилишига Россия резерв фондидлан 8,8 миллиард рубл маблағ ажратилган,  500 мингта тиббий ускуналар харид қилинган ва 400 нафар ҳарбий шифокорлар, 950 нафар ўрта ва 800 нафар кичик тиббий персонал ишлаши кўзда тутилган. 

Янги тиббиёт марказларида ишлаётган тиббий ходимлар орасида ҳам ҳарбий ҳам фуқаро мутахассислари бор. Улар махсус тайёргарликдан ўтган. Шифокорлар Санкт-Петербургдаги Киров номидаги ҳарбий-тиббиёт академиясида махсус тайёргарлик ва малака ошириш курсларидан ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингга, дунё бўйича - 3 миллион кишига яқинлашган. Қурбонлар сони 202 мингдан ошиб кетган. 

138

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

384
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

384
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

570
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

570