Олимзода Насим министр здравоохранения и социальной защиты населения РТ, архивное фото

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди

293
(Янгиланган 12:35 06.05.2020)
Эмомали Раҳмоннинг фармонига асосан Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтказилган тезкор йиғилишда Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода бу ўзгаришни маълум қилди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг фармонига асосан Олимзода "бошқа ишга ўтиши муносабати билан" эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тиббиёт фанлари доктори, "Истиқлол" дам олиш мажмуаси директори Жамолиддин Абдуллоев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда. Жумладан, бир суткада 63 та янги ҳолат аниқланди. Республика бўйлаб бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 293 тани ташкил қилмоқда.

293

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

344
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

344
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

548
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

548