Буюк державалар ўртасида ядровий уруш келиб чиқиши мумкинми эксперт фикри

683
(Янгиланган 14:09 09.05.2020)
Эксперт сўзларига кўра, дунё ҳарбий линиядан унинг инсон онгига зидлиги сабабли ҳам воз кеча бошлаган. Айни шароитларда бошқа қарама-қарши муаммо пайдо бўлган - "энди ҳеч ким дунёни бошқаришни истамаяпти".

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ҳозирги шароитда буюк державалар ўртасида уруш юз бериши эҳтимоли жуда кам, чунки давлатлар дунёни бошқариш учун рақобат курашига киришмоқчи эмас, деди халқаро муносабатлар соҳасидаги эксперт, Лондон иқтисод ва сиёсат фанлари мактабининг сиёсатшунослик фанлари бўйича фахрий профессори Барри Бузан.

"Ўйлайманки, ядровий қурол ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа қимматбаҳо турлари буюк державалар ўртасидаги уруш эҳтимолини аҳмоқона, деб бўлмасада, аммо онгга зид бир ҳолатга келтирган. Бу дегани уруш эҳтимоли йўқ, дегани эмас. Бундай уруш рўй бериши мумкинлиги эҳтимоли ҳамиша сақланиб қолади, лекин унинг эҳтимоли жуда кам бўлади", — деди Бузан.

Унинг сўзларига кўра, дунё ҳарбий линиядан унинг инсон онгига зидлиги сабабли ҳам воз кеча бошлаган. Айни шароитларда бошқа қарама-қарши муаммо пайдо бўлган - "энди ҳеч ким дунёни бошқаришни истамаяпти".

"АҚШ таслим бўлаётгандек, назаримда, хитойликлар, ўзларини ҳали ҳам ривожланаётган давлатлигини рўкач қилиб ишлашни хоҳламаяпти, улар бундай масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр эмас, Ҳиндистон ҳам деярли хитойникига ўхшаш сигнални юбормоқда, ЕИ асосан ўз муаммолари гирдобида, Россиянинг эса маблағи етарли эмас", — деб таъкидлади эксперт.

Унинг фикрича, ҳеч ким дунёни бошқаришда рақобатлашмоқчи эмас, "уруш эса айнан шу туфайли рўй бермоқда", - дейди ишонч билан Бузан.

683

30 миллиондан ошиб кетди. COVID бўйича жаҳон статистикаси янгиланди

30
(Янгиланган 12:43 18.09.2020)
Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Дунёда пандемия бошланганидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари 30 миллиондан ошиб кетди. Жонса Хопкинс томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

17 сентябр куни бир суткада дунё бўйича 314 минг киши инфекцияни юқтирган.

Коронавирусга чалиниш ҳолати энг кўп АҚШда аниқланган – 6,6 миллион ҳолат, Ҳиндистонда – 5,2 миллион ва Бразилияда – 4,4 миллион. Россия 17 сентябр ҳолатига кўра 1,08 миллион кўрсаткич билан тўртинчи ўринда келмоқда.

Инфекция оқибатида 945 минг киши вафот этган (қурбонлар сони АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 сентябр соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 50 мингга яқинлашган.

30
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

74
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

74