АҚШ пандемиядан дунё кўрган зарарни баҳолади

165
Дунё пандемиядан 9 трлн доллар зарар кўрган. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг пандемияга қарши курашиш учун қўшган ҳиссасини “арзимаган” деб атади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Хитой коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 9 трлн доллар ажратиши керак. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

“Хитойнинг пандемияга қарши курашиш учун қўшган ҳиссаси арзимаган, агар у туфайли бутун дунё тўлаган баҳо билан таққосласак. Ушбу вабо 90 минг америкаликларнинг ётиғини қуритди, мартдан буён 36 млн америкалик ишидан айрилди.  Бутун дунё бўйлаб 300 минг киши вафот этган. Ҳисоб-китобларимизга кўра, (Хитой ҳиссаси) 9 трлн доллар бўлиши керак”, - деди Помпео.

Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ, масалан, янги коронавирусга қарши курашиш учун 10 млрд доллар ажратган, Хитой эса 2 млрд доллар.

АҚШ Хитойни коронавирус авж олишини етарли даражада текширмаганликда айблаб келади, Пекин эса буни рад этмоқда.

165

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

112
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

112

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

247
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

247

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0