ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. АҚШ коронавирус қурбонлари хотирасига уч кунга байроқларни туширади, дея маълум қилди жума куни мамлакат президенти Дональд Трамп.
"Мен кейинги уч кунга коронавирус туфайли ҳаёт билан видолашган америкаликлар хотирасига федерал бинолар ва миллий монументлардаги барча байроқларни тушираман", - деб ёзган у Twitterда.
Бундан ташқари, душанба куни урушларда ҳалок бўлганлар кунида ҳам байроқлар туширилади, деб қўшимча қилган Трамп.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус туфайли 94 минг киши ҳаётдан кўз юмган.