Председатель совета директоров Национальной ассоциации объединений офицеров запаса Вооруженных сил Владимир Богатырев

МДҲ давлатлари терроризмга қарши курашда ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак эксперт

151
Террорчилар Яқин Шарқда фаол ҳаракат олиб бормоқдалар, Шимолий Африкада вазиятни кескинлаштирмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон билан чегарада жойлашган Марказий Осиё, МДҲ мамлакатлари орқали киришга уринишлар сони кескин ошди.

МДҲнинг терроризмга қарши кураш ва уни таъминлаш харажатларини легаллаштиришга қарши чоралар кўриш тўғрисидаги шартномаси катта аҳамиятга эга, чунки жангарилар ҳозирда дунёнинг турли бурчакларида ўз ҳаракатларини фаоллаштирмоқда, деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт Владимир Богатирев. У ўз фикрини Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Президент Владимир Путин МДҲ давлатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича шартномасини имзоланишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Богатирев таъкидлаганидек, террорчилар Яқин Шарқда фаоллашмоқда, Шимолий Африкадаги вазиятни кескинлаштирмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон билан чегарада жойлашган Марказий Осиё, МДҲ мамлакатлари орқали киришга уринишлар сони кескин ошди.

"Даромадларни легаллаштириш тобора халқаро ҳусусиятга эга бўлиб бормоқда, шунинг учун МДҲ мамлакатларининг ҳозирги босқичда замонавий технологиялар, имкониятлар ва кучларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатлари ва позицияларини мувофиқлаштириш жуда муҳим ва ўз вақтидаги вазифадир", - деди ҳарбий эксперт.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда халқаро террорчилик ташкилотлари трансмиллий ҳусусиятга эга бўлмоқда, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари ҳудудига киришга ҳаракат қилмоқда.

Терроризмга қўшимча равишда, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш хавфи ҳам ортмоқда, гарчи миллий ва халқаро тизимлар асосидаги махсус хизматлар ушбу муаммони ҳал қилишаётган бўлса ҳам. Шу сабабли, янги технологияларни, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ва дунёдаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарур.

151

Ғалаба паради иштирокчилари COVID-19 билан касалланмади

106
Таъкидланишича, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эршишига муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришишга муваффақ бўлинган.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиш боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келган эди. Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жами 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.

106
Теглар:
коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1302
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1302
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

8
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

8
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё