Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 400 мингтадан ошиб кетди

259
Россияда аниқланган коронавирус ҳолатининг умумий сони 405 843 тага етди. Шулардан 171,8 мингдан зиёди тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россияда сўнгги сутка давомида коронавирус билан боғлиқ 9268 та янги ҳолат аниқланди. Аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 405 843 тага етди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби маълумотлари дарак бермоқда.

Энг кўп ҳолат Москвада (+2595) аниқланган. Москвада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 180 791 нафарга етган.

Россияда коронавирусдан 171,8 мингдан зиёд киши тузалиб кетган. 4693 та ўлим ҳолати қайд этилган. Дунёда Россия коронавирус бўйча АҚШ ва Бразилиядан кейинги ўринда қайд этилган.

259
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1173)
Самолет авиакомпании Эйр Астана

Қозоғистон ССВ янги мамлакатлар билан авиа-рейсларни қайта тикламасликни таклиф қилди

54
Қозоғистон коронавирус пандемияси туфайли янги давлатлар билан авиапарвозларни қайта тикламасликни таклиф этишмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 октябрдан бошлаб янги давлатлар билан авиа-парвозларни қайта тиклашни вақтинчалик тўхтатишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алексей Цой хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, чет давлатларда ҳолат ёмонлашганини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида 5 октябрдан бошлаб бошқа давлатлар билан авиа-парвозларни очишни вақтинчалик тўхтатиш, шунингдек, авиа-парвозлар ҳозирда қайта тикланган давлатлар билан рейслар сонини оширмаслик лозим.

У шунингдек, Туркияга авиа-рейслар сони қисқартирилиши эҳтимоли борлигини қўшимча қилди.

Вазирга кўра, "иккинчи категория" давлатлардан, хусусан, Швейцария, Буюк Британия, Польша, Италия, Венгрия, қатор бошқа европа давлатлари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Арманистон, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари - Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан кириб келаётган йўловчилар учун санитар назорат жорий қилиш лозим.

Бу давлатлардан келаётган йўловчиларнинг температурасини ўлчаш, анкеталаштиришни ўтказиш керак, шунингдек, келаётганлар коронавирусга манфий тест жавобини тақдим этишлари керак бўлади.

Худди шундай талаблар, вазир таъкидига кўра, ЕОИИ мамлакатлари билан давлат чегара ўтказиш пунктларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарада жорий этилиши керак.

54
Президент США Дональд Трамп

Байден Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

41
Умуман олганда, Дональд Трамп ва Жо Байденнинг жонли эфирдаги биринчи мунозаралари ўзаро бир-бирини гапини бўлиш ва айбловлардан бошланди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден биринчи мунозаралар чоғида амалдаги президент Дональд Трампни мамлакат тарихидаги энг ёмон президент деб атади. Америка марказий телеканаллари номзодлар мунозараларини тўғридан-тўғри эфирга узатди.

Байденнинг фикрига кўра, ҳеч ким Трампга қараганда давлат раҳбари мажбуриятларини ёмонроқ уддаламаган.

“Сиз Америка тарихида бўлган энг ёмон президент”, - деди Байден.

Умуман олганда, мунозаралар ўзаро бир-бирини гапини бўлиш ва айбловлардан бошланди. Трамп бир неча марта Байденга гапини охиригача айтишга қўймади, шундан кейин Байден ундан овозини ўчиришни сўради.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унга қадар президентлик курсисига асосий даъвогар Дональд Трамп ва Жо Байден жонли эфирда яна икки марта юзлашиши керак.

41

Атамбаев Қўй-тош воқеалари бўйича судда иштирок этишни хоҳлади

0
Атамбаев йил давомида суд ва тергов ҳаракатларини инкор қилиб, рўй бераётган воқеаларни "ҳукумат уни ҳам жалб қилмоқчи бўлаётган ўйин" дея атаб, барча саволларни жавобсиз қолдириб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича суд жараёнида иштирок этади, бу ҳақда Sputnik Қирғизистонга Атамбаевнинг адвокати маълум қилган.

Адвокат судьядан суд жараёнида Атамбаев иштирок этиши учун унинг етказилишини таъминлашни сўраган. Судья Марат Сидиков адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантирган. Собиқ давлат раҳбари 2 октябр куни судга олиб борилади.

Атамбаев йил давомида суд ва тергов ҳаракатларини инкор қилиб, рўй бераётган воқеаларни "ҳукумат уни ҳам жалб қилмоқчи бўлаётган ўйин" дея атаб, барча саволларни жавобсиз қолдириб келаётган эди.

Атамбаевнинг фикрича, унга иммунитет берадиган собиқ президент мақомини ундан ноқонуний олиб ташлашган.

 

0