Сурия кундалиги: Россия патрулларига ҳужумлар ва АҚШ фаоллашуви

637
(Янгиланган 14:34 23.06.2020)
Сурияда йўқ қилинмаган террорчи отрядлари тинчлик ўрнатиш жараёнига халал беришга ҳаракат қилишмоқда, лекин очиқ кураш учун уларнинг кучи қолмаган.  

Қолган-қутган террорчи гуруҳлар ва ғарбий мамлакатлар қаршилигига қарамасдан Россия Сурияда босқичма-босқич тинчлик ўрнатиш  жараёнини давом эттирмоқда. Россия ҳарбий патрули кучайтирилиб, жанговар ҳаракатлар бекор қилинган ҳудудлар кенгаймоқда. Тинч ҳаёт тарзига қайтаётган Сурия аҳолиси сони тобора ошиб бормоқда.

Лекин Сурия Республикаси ҳудудида вазият мукаммаллигича қолмоқда. Баъзи-баъзида ИД* ва бошқа турли гуруҳ жангарилари фаоллашуви кузатилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра Сурия ҳудудида террорчи гуруҳлар таъсири остида бўлган ҳудудлар сақланиб қолмоқда. 

Айни дамда Россия ҳарбий гуруҳининг асосий ҳаракатлари Идлиб тинчлик ўрнатиш ҳудудига қаратилган. У ерда Россия ва Туркия биргаликда М-4 трассаснинг муҳим аҳамиятга эга бўлган қисмида патрул назоратини йўлга қўйишган. (Путин ва Эрдўғоннинг 2020 йилнинг 5 мартдаги келишувига асосан)Шунингдек, 6 мартдан бошлаб Россия ва Туркия келишувига асосан ҳудудда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби кучга кирган. Ҳозирча йўқ қилинмаган террорчи отрядлари тинчлик ўрнатиш жараёнига халал беришга ҳаракат қилишмоқда, лекин очиқ кураш учун уларнинг кучи қолмаган.   

Яқинда, 16 июн куни жангарилар Россия ва Туркия кучлари биргаликлар патрул қилиш йўналиши бўлган Эриха ва Урум-эль-Жауза  аҳоли пунктлари оралиғида жангарилар теракт уюштиришга ҳаракат қилишди. Қўлбола портловчи мослама ишга туширилиши оқибатида россия бронетранспортери енгил шикастланди. Қўшма патрулнинг шахсий таркиби зарар кўрмади.

Ундан ташқари Сурия шимолида, Кобани шаҳри ҳудудида 9 июн куни Россия ҳарбий полицияси патрули йўналишида қўлбола мина портлатилган эди. Май охирида эса Идлиб тинчлик ўрнатиш ҳудудида М-4 трассасида Туркия патрули йўналишида фугас бомбаси портлатилган, ҳарбийлардан бир киши қурбон бўлган эди.

Сурия шимолида Россия БТР-82А бронетранспортери ҳамда "Тигр" автомобили яқинида терактлар уюштирилишига қармасдан жиддий талофат кўрилмагани - бу Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматни ташкил қилишга бўлган ёндашувини ҳамда шахсий таркиб ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатларининг самарадорлигини кўрсатади. Россия ҳарбий муасаси Сурияда фойдаланилаётган зирҳли техника паркини кенгайтирмоқдава кучайтирмоқда. Яқинда у ерга "2Тайфун" номли радиотўсиқ яратиш имконига эга бўлган энг янги зхирҳли автомобил олиб келинди. 

Россия ҳарбий патрулларининг фаоллиги фақатгина Идлиб вилоятида эмас. Ми-8АМТШ ва Ми-35 вертолётлари ҳимояси остида улар Сурия ҳукуматига бўй сўнмаётган вилоятларда тинчлик ўрнатиш билан шуғулланмоқда. Евфрат ортида Сурия давлат чегараси бўйлаб 300 километрлик янги назорат йўналиши ташкил қилинган. 

Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциялари давомида (2015 йилнинг 30 сентябридан бошлаб) 300 дан ортиқ энг замонавий қурол намуналари синовдан ўтказилди, 87 мингдан ортиқ жангарилар йўқ қилинди. (улар орасида 5 мингга яқин МДҲ фуқаролари ҳам бўлиши мумкин)

Ғарб фаоллиги 

Пентагин 10 июн куни эълон қилган баёнотида АҚШ Сурияда узоқ вақт қолишни режалаштирмаётганини эълон қилган эди. Ваҳоланки АҚШ президенти Дональд Трамп 3 йил олдин Ироқда ИД устидан тўлиқ ғалабага эришилганини эълон қилган эди. Лекин АҚШ томонидан қўшнларни олиб чиқишга қаратилган ҳаракатлар сезилмаяпти. Америка қўшинлари Сурияда ноқонуний (БМТ санкцияларисиз ва Сурия расмий ҳукумати таклифисиз) қолиши бугунга қадар давом этмоқда.

Америка ҳарбийлари 16 июн куни Ироқдан Сурия шимоли-шарқига 45та юк автомобилидан иборат бўлган, ҳарбий техника, зирҳли автомобиллар ва ёнилғи солинган цистерналар ортилган колонна жўнатишди. Колонна Сурия ҳудудига Хасеке вилоятидаги аль-Валид ноқонуний чегара пости орқали кириб келди ва нефтга бой вилоятда жойлашган америка ҳарбий базаси томон йўл олди. АҚШнинг бундай ҳаракатларини Дамашқ оккупация деб атайди,Вашингтоннинг ушбу ҳаракатларининг асосий мақсади эса - нефт конлари устидан назоратни сақлаб қолиш деб ҳисоблайди. 

АҚШнинг Сурияга қарши киритилган янги санкциялари, биринчи навбатда тинч аҳолига зарар етказмоқда. Қўшма штатларда 17 июнда "Сурия тинч аҳолисини ҳимоя  қилиш тўғрисидаги" қонун кучга кирди. Россия ТИВи ушбу қонун ҳақида "БМТ Хавфсизлик Кенгашини четлаб ўтган ҳолда киритилган бир томонлама чекловлар" деди. Улар Сурияга дори-дармон, компьютер ва бошқа юқори технологияли тиббий ускуналар (рентген сканерлар, сунъий нафас олиш ускуналари, диализ ва нурли терапия машиналари) олиб киришни чеклайди. 

 

637
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1474
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1474

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

691
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

691
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

526
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

526