Министр здравоохранения Казахстана Елжан Биртанов

Коронавирусга чалинган Қозоғистон ССВ раҳбари вазифасидан озод қилинди

181
(Янгиланган 17:39 25.06.2020)
Қозоғистон президенти мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановни лавозимидан озод қилди. Вазир 11 кун илгари коронавирусга чалинган эди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу лавозимга Алексей Цой тайинланган.

“Цой Алексей Владимирович Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлансин”, - дейилган фармонда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биратнов коронавирус юқтириб олгани ва касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Қозоғистонда 19 285 та коронавирус ҳолати аниқланган. 12 048 киши касалликни енгишга муваффақ бўлган. 136 та қурбон қайд этилган.

181
Бывший премьер-министр Мухаммедкалый Абылгазиев. Архивное фото

Қирғизистон собиқ бош вазири ҳибсга олинди

116
2018 йилдан 2020 йил июнига қадар Қирғизистон бош вазири бўлган Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумонланиб қамоққа олинди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев қўлга олинди.

Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнь ойига қадар бошқарган. Ўтган йили 15 июнда радиочастоталар билан боғлиқ жанжалдан кейин истеъфо берган эди.

“26 январь куни у сўроққа чақирилган ва шу куннинг ўзида ҳибсга олинган”, - дейилади Sputnik Қирғизистон хабарида.

Собиқ амалдор ноқонуний йўллар билан бойлик орттирганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ноқонуний равишда ўз активларини кўпайтирган. Улар унинг расмий даромадларидан бир неча бараварга зиёд.

Таъкидланишича, ўз активларини қонунийлаштириш учун собиқ бош вазир Бишкекда, Чуй ва Иссиқ-Кўл вилоятларида қиммат кўчмас мулкларини харид қилган. Бундан ташқари, кўп қаватли элита уйлар қурилишига сармоя киритган. Жиноий жавобгарликдан бўйин товлаш учун бу активлар сохта кишилар номига расмийлаштирилган.

116
Теглар:
Қирғизистон

Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди

108
Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар, деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.

"Бизнинг шартларимиз бўйича: беш йилга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, ҳеч қандай қўшимчаларсиз”, - деди ТИВ вакили.

Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.

Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.

Бугунги кунда СНВ-3 - Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.

108
Мавзу бўйича
Қиёмат кунини яқинлаштирди: АҚШнинг СНВ-3 келишувидан чиқиши дунёга қандай хавф солади?
Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди
"Ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак" – мутахассис “СНВ-3” ҳақида
Россия ва АҚШ СНВ-3 битимини узайтира оладими — Кокошин фикри
Вакцинация от коронавируса

Ўзбекистонда 4617 киши Хитой вакцинаси билан эмланди

2
(Янгиланган 15:54 27.01.2021)
Ўзбекистонда Хитой вакцинаси кўнгиллилардан синовдан ўтмоқда, 1 февралдан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бошланади.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди, деб хабар қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган ва 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича бўйича тренинг ва семинарлар бошланади.

Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган, янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини ўтказиш доирасида Ўзбекистонга 5000 дона вакцина олиб келинган. 

2020 йилнинг 12 декабридан бошлаб 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгиллилар тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилган ва 4617 нафар кўнгилли вакцинация амалга оширилди, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 510 нафар. Уларнинг 98,0 физи (76 997 нафар) бутунлай тузалди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бўлиб,  бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир ва 702 нафари енгил шаклда даволанмоқда. Коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи — 86 %. 

2