Чет элликларга Россияга киришни соддалаштиришмоқчи

193
Гап Россия фуқаролари орасида яқин қариндошлари бор чет элликлар ҳақида кетмоқда. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россияда яқин қариндошлари бўлган чет эл фуқаролари учун мамлакатга киришни соддалаштириш ниятида.

Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида вазирлик раҳбарининг ўринбосари Евгений Иванов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу тоифадаги одамлар учун кўп маротабалик шахсий визаларни олиш имкониятини таъминлайдиган қонун фаол ишлаб чиқилмоқда.

Улар ўз аризаларида Россия фуқаролари бўлган яқин қариндошларини кўрсатиб ўтиши керак бўлади. Ивановнинг сўзларига кўра, ушбу жараён  “РФ ИИБнинг ҳудудий органлари орқали таклифномалар бериш заруриятини йўқ қилади”.

Кимлар россиялик қариндошининг илтимосига биноан бундай визани олиши мумкин:

  • ота-оналари;
  • эри (хотини);
  • болалари (шу жумладан вояга етганлар);
  • тўлақонли ёки тўлақонли бўлмаган ака-ука ва опа-сингиллари (умумий отаси ёки онаси бўлган);
  • неваралари;
  • Россия фуқароларининг бобо ва бувиси.

Бундан ташқари, ТИВ бундай визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича алоҳида ишламоқда. Хусусан, ушбу ҳужжатга асосан Россия ҳудудида бир йил давомида ҳеч қандай чекловларсиз қолишига имкон бериш режалаштирилмоқда.

193
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1536
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1536

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

721
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

721
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

568
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

568