Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

Чегаралар очилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин - БССТ огоҳлантируви

534
БССТ маълумотларига кўра, пандемия вақтида дунёда аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10 миллион етти юз мингдан ошган. COVID-19 оқибатида 517 877 киши ҳаётдан кўз юмган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Мамлакатлар коронавирусга қарши чоралар кўрмасдан ўз чегараларини очса, эпидемиологик ҳолат энг ёмон сценарий бўйича ривожланиши мумкин, деди БССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури директори Майкл Райан.

Унга кўра, чегаралар очилиши оқибатида касаллар сони ошиши эҳтимолий ҳолатларини жиловлай олиш учун давлатлар ўз соғлиқни сақлаш тизимларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратишлари керак.

"Иккинчи тўлқин бўлиши ҳақида аниқ тўхтам йўқ. Бу бизнинг коронавирус ва респиратор вируслари ҳақида билганларимизга асосланган илмий тахминларимиздир. Ҳозирда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган ҳолатлар - бу иккинчи тўлқин эмас. Бу биринчи тўлқиннинг иккинчи авж олиши жараёни. У вирус яхши бостирилмаган ҳудудларда бўйин кўрсатмоқда", - деган Райан.

Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр >>>

Бундай вируслар одамларнинг мавсумий ҳаракатланишига боғлиқ бўлади, одамлар зич жойлашган ва нисбатан паст температураларда катта тезликда тарқалиш хусусиятига эга.

БССТ маълумотларига кўра, пандемия вақтида дунёда аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10 миллион етти юз мингдан ошган. COVID-19 оқибатида 517 877 киши ҳаётдан кўз юмган.

Жанубий Корея коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини ҳақида эълон қилди >>>

Инфекция тарқалиши энг кўп Шимолий ва Жанубий Америкада (5 445 710) ва Европада (2 737 689) кузатилган.

534
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1472
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1472

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

689
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

689
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

525
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

525