Хитой ва Япониядаги иккинчи тўлқин: нега дунё COVID-19дан қутулолмаяпти?

465
Хитой ва Японияда коронавируснинг янги авж олиши хавфли инфекцияни тўҳтатиб туриш қобилияти муаммосини акс эттиради ва пандемия тугаши ҳали ҳам жуда узоқда эканлигини эслатиб туради.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Коронавирус яна Осиёнинг баъзи регионларида кучаймоқда, деб ёзади Bloomberg бизнес ахборотлар агентлиги.

Шу билан бирга Гонконг ва Токио Австралия пойтахти Мельбурнда карантин эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач, COVID-19 рекорд даражада авж олганлиги ҳақида эълон қилди.

Осиё шаҳарларида коронавируснинг "жонланиши" бир неча ҳафталик нормал ҳаётдан сўнг қайд этилди, одамлар офисларга, ресторанларга эса яна ташриф буюрувчилар учун эшикларини очди.

"Касалликнинг авж олиши коронавирус пандемиясининг тугашига ҳали анча вақт борлигини эслатади. Самарали ва оммавий эмлатишсиз, шаҳарлар ноаниқ ҳолатда қолиши мумкин, ижтимоий масофани қисқартирилиши эса янги назоратга олиб бўлмайдиган касалланишларга олиб келади", - дейилади мақолада.

Bloomberg га кўра, олимлар ҳануз коронавируснинг бир неча ҳафта давомида жим ва аломатсиз тарзда тарқалиш қобилиятини ўрганишолмаяпти. Баъзи мутахассислар инфекция ҳавода бир неча соат давомида "омон қолиши" мумкин деб тахмин қилишмоқда.

"Вирус бизни тарк этмайди. У бутунлай йўқ бўлиб кетмайди ва узоқ вақт давомида нол даражасида бўлолмайди. Жамият яна иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни чеклаши керак, акс ҳолда инфекцияга янги чалинишлар муқаррар", - деди Гонконг озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш вазири София Чан.

Гонконгда коронавируснинг янги ҳолатлари келиб чиқишини назорат қилиб бўлмаяпти. Тахминларга кўра, инфекциянинг яширин манбалари регионда ресторан, савдо марказлари, барлар очилиб, аҳолининг кўпчилиги маскалардан бош торгандан кейин маълум вақтгача циркуляция қилган. Бу маҳаллий ҳокимият пандемия пайтида касалликнинг авж олишини икки марта бостиришга муваффақ бўлган бир шароитда юз бермоқда.

Японияни ҳам коронавирусга қарши муваффақиятли чоралар туфайли ўрнак қилиб кўрсатишмоқда. Бироқ Токиода амалдорлар вируснинг такрорий авж олишида карантин вақтида ҳам ҳатто мажбуран ёпишнинг иложи бўлмаган тунги клубларни айблашмоқда.

"Биз тўлиқ қуролланган бўлишимиз керак. Маҳаллий авжланишларни тўхтатишнинг энг яхши усули - чеклов чоралари енгиллаштирилган тақдирда ҳам, ижтимоий масофани сақлашдир", - дейди ишонч билан Гонконг шаҳар университети жамоат саломатлиги бўйича мутахассиси, доцент Николас Томас.

465
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1059)
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

18
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

18
Государственный департамент США

АҚШ Давлат департаменти "Россия пропагандаси" асослари ҳақида ҳисобот эълон қилди

32
Давлат департаменти баёнотига кўра, "Россия дезинформацияси"га уюшган саъй-ҳаракатлар қарши қўйилган бўлиб, АҚШ уларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни мақсад қилган

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Давлат департаменти чоршанба куни "Россия дезинформацияси ва пропагандаси экотизими асослари" ҳақида ҳисоботни эълон қилди, унда у ўзининг "рус тарғиботи" ҳақидаги концепциясини тизимлаштирган бўлиб, хусусан, "пропаганда" тушунчасига - давлат томонидан молиялаштириладиган Россия ОАВлари киритилган.

"Россиядаги хабарларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот экотизими - бу расмий, қўл остидаги, алоҳида белгилари бўлмаган коммуникация каналлари ва платформалари йиғиндиси бўлиб, Россия улардан сохта воқеаларни яратиш ва улар таъсирини кучайтириш учун фойдаланади. Ушбу экотизим беш асосий устундан иборат: расмий ҳукумат коммуникациялари, давлат томонидан молиялаштириладиган глобал эшиттиришлар, қўл остида мавжуд ресурслар культивацияси, ижтимоий тармоқлардан қурол сифатида фойдаланиш ва кибермакондаги фаолият орқали сохта маълумотлар тарқатиш. Кремль ушбу тактика ва платформалар культивацияси учун бевосита жавобгар - бу унинг маълумотлардан қурол сифатида фойдаланиш бўйича дастурининг бир қисмидир", дейилади ҳисоботда.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилган. Хусусан, РИА Новостининг "(Буюк Британия бош вазири) Жонсонга ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилиши" ҳақидаги мақола дезинформация дея аталган. Бу дезинформация эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Давлат департаменти баёнотига кўра, "Россия дезинформацияси"га уюшган саъй-ҳаракатлар қарши қўйилган бўлиб, АҚШ уларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

"Россия культивация қилишда давом этаётган маълумотларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот экотизими ўз рақибларидан холи эмас. Унга ушбу тактикага тоқат қилишдан бош тортаётган ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, олимлар, матбуот, хусусий сектор ва фуқароларнинг дезинформацияга қарши бўлган ривожланаётган ҳамжамияти қарши чиқмоқда. Давлат департаменти ушбу ҳисоботни қўшма саъй-ҳаракатларга қўшаётган ҳисса сифатида тақдим этмоқда", - дейилади ҳужжатда.

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.

32