БССТ коронавирус заифлашгани ҳақидаги маълумотларни рад этди

250
(Янгиланган 13:05 10.07.2020)
БССТ вакилининг сўзларига кўра, вируснинг генетик хилма-хиллиги мавжуд, аммо бу ҳеч қандай маъно касб этмайди, чунки вирус ҳаракатини ўзгартирадиган генлар ўзгаришсиз қолган.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Коронавирус ўзгаргани йўқ, касаллик худди аввалгидек жиддий, деб айтган РИА Новостига берган интервьюсида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович.

"Кўпчилик бугун вирус ўз кучини йўқотгани ҳақида гапирмоқда, лекин бу ундай эмас. Вирус ўзгаргани йўқ. Унинг таъсирчанлиги аввалгидек, касаллик жиддийлиги ҳам аввалгидек", - деган Вуйнович.

Аёлнинг сўзларига кўра, вируснинг генетик хилма-хиллиги мавжуд, аммо бу ҳеч қандай маъно касб этмайди, чунки вирусни ҳаракатини ўзгартирадиган генлар ўзгаришсиз қолган.

"Вируснинг ўзини тутиши – бу эпидемиянинг бир элементидир, иккинчи элементи – бу одамларнинг ўзини тутиши, чунки вирус одамдан одамга ўтади. Агар у оқар сувларда ёки бошқа жойда қолиб кетса - бу муҳим эмас, сабаби, асосий тарқалиш одамдан одамга ўтиш орқали юз беради. Агар биз ҳозирда биз ушбу жараёнларни секинлаштирсак, уни эрта босқичда тўхтата олсак, албатта, у ҳолда касаллик ўчоқлари катталашиб кетмайди, шунчаки кичик кластерлар мавжуд бўлади, иккинчи тўлқингача етиб бормаймиз", - деб ҳисоблайди БССТ вакили.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 11,8 миллиондан ортиқ беморланиш ҳолатлари қайд этилган, 545 мингдан зиёд киши вафот этган.

250
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1582
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1582

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

736
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

736
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

585
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

585