Военнослужащий во время учений

Путин кутилмаганда Жануб ва Ғарбдаги қўшинларини текширишни буюрди

895
(Янгиланган 14:54 17.07.2020)
Текширувда 149 мингдан ортиқ одамлар, 26,8 минг техника бирликлари, 414 та учар аппаратлар, 106та ҳарбий кемалар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Россия президенти ва бош қўмондони Владимир Путин кутилмаганда мамлакат Жануби ва Ғарбидаги қўшнларининг жанговар тайёрлигини текширишни буюрди

"Текширув давомида қўшнлар 35та қуруқлик ҳамда Қора ва Каспий денгизлари акваториясида жойлашган 17та денгиз полигонларида 56та тактик ўқув машғулотлари ўтказиши режалаштирилган. Уларда 149 755 киши ҳамда 26820 дона қурол ва техника бирликлари, 414 та учар аппаратлар, 106та ҳарбий кемалар иштирок этиши белгиланган", - деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Армия қўмондонлари билан бўлиб ўтган йиғилишда.

Маълум бўлишича, Россия қуролли кучларининг сентябрда бўлиб ўтадиган "Кавказ-2020" - ҳарбий ўқувларига тайёрлик мақсадида амалга оширилмоқда. 

Ундан ташқари, текширув давомида Марказий қўмондонлик ҳамда ҳарбий десант қўшнлари, Шимолий ва Тинч океани денгиз флоти кучлари текширувдан ўтади, дейилган хабарда. 

895
Самолет ИЛ-76 МЧС РФ с российской помощью в аэропорту Бейрута

Россия ФВВ қутқарувчиларини Бейрутга юборди

2
(Янгиланган 13:02 06.08.2020)
Россия ФВВ портлаш оқибатида жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Бейрутга 150 нафар қутқарувчиларини юборади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Россия портлаш оқибатида жарбланганларга ёрдам бериш мақсадида ФВВ қутқарувчиларини Бейрутга юбормоқда.

Айни вақтда аэромобил госпиталь юкланган учинчи самолёт Бейрутга қўнди. Портлаш юз берган шаҳарга шифокор ва қутқарувчилар етиб келди.

Куни кеча Россия ФВВ 5 та самолёт юборилиши ҳақида хабар берилганди. Ливан пойтахтига “Центроспас” отряди қутқарувчилари, психологлар ва Роспотребнадзор COVID-19 инфекциясини аниқлаш лабораторияси юборилади. Умумий ҳисобда 150 нафарга яқин мутахассис юборилади. Барча мутахассислар COVID-19 бўйича эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда зарар ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Сешанба куни кечқурун Бейрут портида кучли портлаш юз берди. Ҳукумат 6 йил давомида нотўғри сақланган 2,7 минг тонна аммиак селитра портлаш сабабини келтирган - шаҳар биноларининг ярми шикастланди, касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 135 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши жароҳатланди, кўплари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

2
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

61
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

61